Россиянинг Қирғизистондаги элчилиги рус ҳукумати Бишкек — Москва маршрути бўйича доимий ҳаво қатновларини кўпайтириш қарорини қабул қилганини хабар қилди.
Унга кўра, 8 февралдан томон «Аэрофлот» ва «Авиа Траффик» авиакомпаниялари томонидан ҳафтада уч мартадан узлуксиз парвозлар бўлади.
Элчилик таъкидлашича, узлуксиз қатновларнинг графиги аниқланмоқда. Бундан ташқари, Россия шаҳарларига чартер самолётлари қатнамоқда. Бироқ чартер қатнови билан учишни истаган қирғизистонликлар тегишли маълумотнома кўрсатиши керак.
Коронавирус пандемияси сабаб қабул қилинган карантин чораларининг айримлари бекор қилингандан кейин қирғиз фуқароларига узлуксиз қатновлар орқали Москвага учишга рухсат берилган. Бироқ чиптанинг нархи 70 минг сомга чиққан.
Шунингдек Россиянинг «Аэрофлот» компанияси коронавирусга боғлиқ чекловлар сабаб Европа, Осиё ва ЕОИИ давлатларига баҳорги парвозларнинг бир қисмини тўхтатишини билдирган. Уларнинг орасида Қирғизистон ҳам бор.
Унда компаниядан мазкур чекловлар 2021 йилнинг 28 мартидан 30 апрелигача Қирғизистонга ҳам тегишли бўлишини билдиришган. Бу вақт оралиғида Москвадан Бишкек ва Ўшга учиб бўлмайди.