Статқўм: Қирғизистонда 50 мингга яқин одам 5500 сом маош олади

286

Миллий статистика қўмитаси 2020 йилнинг ноябрь ойида ҳисобланган меҳнат маошининг миқдори бўйича йиллик текширувнинг натижасини чиқарди. Ишчиларнинг энг кўп улуши (142 мингдан ортиқ одам ёки 30,5%) 5 563 сомдан 11 124 сомгача ойлик олса, энг минимал беш ярим минг сом миқдоридаги маошни 50 мингга яқин одам ёки ишчиларнинг умумий сонини 10,6%и олган.

Маълумотга кўра, 130 минг одам (27,9%) бир ойда 11 125 сомдан 18 540 сомгача маош олса, 135 мингга яқин одам (28,9%) 18 541 сомдан 55 620 сомгача ойликка ишлаган.

10 мингга яқин одам ёки ишчиларнинг умумий сонини 2,1 фоизи ўтган йили ноябрда 55 621 сом ёки ундан кўп меҳнат ҳақи олган.

Ишчиларнинг минимал ойлик масаласи Жогорку Кенешнинг 3 февралдаги йиғинида ҳам кўтарилди. Парламент депутати Дастан Бекешев премьер-министр Улукбек Мариповга «Қирғизистонда 5600 сомга яшаш мумкинми?» деган савол берган.

Марипов бу саволга «бўлади, бироқ қийин» деб жавоб берган. Вазир «система» бизнесга тўсқинлик қилишни тўхтатгандагина маошлар кўтарилади деган. Бироқ Марипов қайси муассасалар бизнес ривожланишига тўсқинлик қилаётганини очиқ айтмаган.

Яшаш минимуми – одамнинг кундалик турмушига етарли озиқ-овқат билан хизмат кўрсатишнинг минимал нархидан иборат кўрсаткич. 2020 йили у Қирғизистонда 5562 сомни ташкил қилиб, 2019 йилга нисбатан 12 фоизга ўсган.

Муаллиф: Найзабек Мукамбетов