Республика штаби 4-январда Қирғизистонда COVID-19нинг янги 83 ҳолати рўйхатга олинганини маълум қилди. Касаллик юқтирганлар орасида уч тиббиёт ходими бор.
COVID-19 инфекциясининг 33 ҳолати Бишкек шаҳрида қайд этилди — уларнинг орасида бир тиббиёт ходими бор. Шунингдек касаллик Чуй ва Иссиқкўл вилоятларида 17дан (бир ходим), Норин ва Ўш вилоятларида бештадан (бир тиббиёт ходими), Жалолобод, Баткен вилоятларида ва Ўш шаҳрида биттадан беморда аниқланди.
Коронавирусдан бир сутка давомида 165 бемор соғайди — уларнинг орасида тўрт тиббиёт ходими бор.
Коронавирусдан Бишкек шаҳрида — 55, Чуй вилоятида — 44, Жалолобод вилоятида — 22, Иссиқкўл вилоятида — 16, Ўш шаҳрида — 13, Талас вилоятида беш, Баткен ва Норин вилоятларида тўрттадан, Ўш вилоятида икки бемор соғайиб, касалхонадан чиқарилди.
Бундан ташқари, Иссиқкўл вилоятида COVID-19 юқтирган бир бемор вафот этди.
Бу билан Қирғизистонда COVID-19 инфекциясига чалинганларнинг умумий сони 81 388га етди. Улардан 76 728 бемор соғайиб, 1 360 киши ўлган. 18 августда COVID-19дан вафот этган беморларнинг сони 1 498га етган, бироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги уларнинг сонини 29 фоизга камайтирган.
Коронавирусни ҳудудлар бўйича умумий кўрсаткичи:
- Бишкек шаҳри — 26 974;
- Чуй вилояти — 11 607;
- Жалолобод вилоятида — 9 806;
- Ўш вилоятида — 8 259;
- Иссиқкўл вилоятида — 7 257;
- Боткен вилоятида — 7 144;
- Ўш шаҳрида — 5 518;
- Талас вилоятида — 2 552;
- Норин вилоятида — 2 271.
Бугунги кунда касалликдан 955 бемор касалхоналарда даволанмоқда — улардан 53 киши ўта оғир аҳволда. 1 424 бемор уй шароитида даволаняпти.