Қирғизистонда фейклар фабрикаси қандай тузилади ва уларнинг нархи қанча туради?

437

Жапаровни, Матраимовларни, Жээнбековни қўллаган фейклар сабаб Қирғизистондаги интернет «тролларнинг фабрикаси» барқарор ишлаган майдонга айланди. «Клооп»нинг журналистлари 800га яқин фейк аккаунтни танлаб, фейклар фермаси қандай ишлаб, улар кимларни ҳимоя қилгани, бундай «қўллов гуруҳини» уюштириш қанча бўлишини аниқлашди.

Мундарижа:

  • «Мекеним Қирғизистон» партиясининг фейк ва анонимлари Садирни қандай ҳимоя қилишди?
  • Фейклар сайлов-2020 олдидан қандай ишлашди?
  • Матраимовлар кланини қўллаб ёзган фейклар ҳақида

Икки собиқ президентларни қўллаб ёзган фейклар ҳақида:

  • Жээнбековнинг фейклари
  • Атамбаевнинг фейклари
  • Фейк бўлимига қанча пул кетади ва у нима учун керак?
4-октябрда ўтган парламент сайловининг натижасига қарши митинг Оқ уйни босиб олиниши ва сиёсатчи Садир Жапаровни колониядан озод бўлишига олиб келди. У 6-октябрда эркинликка чиққандан кейин сиёсатга қайтиб, премьер-министр хизмати учун сўнгра президент вазифасни бажарувчи лавозими учун кураша бошлаган. Сурат: Клооп

6-октябрга ўтар кечаси Бишкекда бўлган норозилик намойишлари ҳукумат алмашишига олиб келди. 4-октябрда ўтган парламент сайловида «Биримдик», «Мекеним Қирғизистон» ва «Қирғизистон» номли ҳукумат партиялари ғолиб бўлган. Митинглар сайлов натижасидан норозиликлар сабаб бошланган.

Исёнлар президент Сооронбай Жээнбековни ишдан кетишига олиб келиб, ҳукумат эса Жогорку Кенеш биноси босиб олингандан кейин қамоқдан чиққан Садир Жапаровнинг қўлига ўтган.

Митинглардан кейин «Клооп»нинг мухбири бир неча кун давомида «Мекеним Қирғизистон»нинг тарафдорлари партияга боғлиқ бўлган маълумотларни яшираётганини сезган. Фейк аккаунтлар Садир Жапаровни қўлловчи постларни ёзиб, тарқата бошлашган. Жапаров сайлов вақтида тергов қамоғида ўтиргани билан у аъзо бўлган «Мекенчил» партияси сайловга қатнашиб, ундан ташвиқот ишларида фойдаланган.

Садир Жапаровни қўллаган фейкларнинг профилларини ўрганаётиб улар бир кун олдин «Мекеним Қирғизистон»ни қўллагани маълум бўлди.

Масалан, «Ая Рызыкова» деган фейк профили «Мекеним Қирғизистон» партиясидан 2020 йилнинг октябридаги Жогорку Кенешнинг депутатлигига номзод ва журналист Элнура Алканованинг постларида фикрлари билан бўлишиб, фаол иш олиб борган. Лекин 6-октябрдаги воқеалардан сўнг бу аккаунт ҳукуматга келган Садир Жапаровни қўллашга ўтган. Ҳозирда «Ая Рызыкова» деган профил йўқ.

Бу ҳақда батафсил Кактус Медиадаги ҳамкасбларимиз ёзган мақолада ўқишингиз мумкин.

Журналистлар парламент сайловининг натижалари бекор қилингандан кейин олдин кўзга кўринмаган, бироқ бугунги кунда президентликка номзод Садир Жапаровни қўллаб ёза бошлаган фейклар жонланганини сезган. Айрим аккаунтлардан «Клооп»нинг хусусий почтасига ёки «Инстаграм»да эълон қилинган изоҳларида таҳдидлар келган.

Жапаров фейкнинг барча белгиларини қамраган аккаунтларни интернетда ҳимоя қилинган биринчи президент эмас. «Клооп»нинг журналистлари фейсбук билан инстаграмдаги 800га яқин аккаунтларни таҳлил қилиб, ҳозирда қирғиз интернетида ишлаётган ёки олдин ишлаб кетган асосий фейк-фермаларни белгилаш учун ўнлаган мустақил манбалар билан сўзлашув олиб борди.

*Биз шубҳали изоҳларни ўрганиб, сўнгра уларнинг аккаунтларини фейк ёки фейк эмаслигини таҳлил қилдик. Аккаунтлар қачон очилганини, улар бошқа ижтимоий тармоқларда бор-йўқлигини, қандай контент чиқаришини, контент чиқарадими-йўқми, маълумот чиқаришда қандай тактика ва профилда кимларнинг суратларидан фойдаланишини аниқладик. Шундай қилиб фейклар бир-бири билан дўстлашиб, қайси вақтларда бир сайтдан олинган суратларни, бир маълумотларни эълон қилиб, бир админ бошқарувида бўлиши мумкин бўлган 5-10 фейкдан иборат гуруҳларни аниқладик. Уларни ўзларини тутиши жуда ҳам ўхшаш бўлган.

Журналистлар фейкларни божхона раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов муассасада уюштирган коррупция схемаси ҳақида биринчи суриштирув чиққандан кейин текшира бошлашган.


Фейк аккаунтлардан ёзган одамлар собиқ божхонаси ҳақидаги суриштирувдаги маълумотларни ўзгартиришга ёки Матраимовни оқлашга ҳаракат қилишган.


Натижада журналистлар гуруҳи манбалар билан сўзлашиб, ижтимоий тармоқларни текшириб чиқиб, Қирғизистонда фейк фермалар анча кўплигини аниқлашди.

2020 йилдаги сайлов олдидан фейклар қандай ишлаган?

Фейк изоҳ қолдириш маданияти ижтимоий тармоқлар машҳур бўлгунча тижорий секторда пайдо бўлган. Масалан, шу материал устида ишлаган журналистларнинг бири 2010 йили мактабда ўқиб юрганда турли компанияларнинг сайтида пул учун яхши изоҳ ёзиб ишлаган. Кўпинча бу хизматлардан БФҚ (биологик фаол қўшилма) сотиш бўйича компаниялар фойдаланишган. Бошқа мисол — Қирғизистондаги таниқли «Дизель» форумида сайлов вақтида маълум бир партиянинг фойдаси учун ёзилган бир хил маълумотлар учраган.

“2012 йили Дизель бўлган, биз «Сиёсат ва жамият» категориясида [ёзиш учун одамларни] ёллардик, у ерда бизга қарашли одамлар бўлиши учун ва суриши учун», — деб айтган сайловда партиялар билан ишлаган медиада юрган одам. «Дизель»да ишлаган ботлар ҳақида сиёсатшунос Азим Азимов очиқ айтиб келган. Қуйида унинг твиттердаги шахсий профилидан олинган скриншотларни берамиз.

2015 йилдаги парламент сайловида ижтимоий тармоқларнинг аҳамияти ортган: шунда барча сайлов ишларининг 10%га яқини ижтимоий тармоқларга тўғри келган. Бироқ барибир кўлами бўйича катта бўлмаган — барча ижтимоий тармоқларда 8га яқин одам ишлаган деди кўпдан бери сайловларда ишлаб келган сиёсий технолог.

2016 йилдаги парламент сайловида ижтимоий тармоқлар учун интернетдаги сайловчилар билан ишлаш 30%га тўғри келган. Шундан кейин ўзгариш бўлиб, ижтимоий тармоқлар сиёсий партияларни реклама қилишни энг асосий манбаси бўлган дейди «Клооп»нинг суҳбатдоши. 2016 йил охирида АҚШдаги президентлик сайловида Доналд Трамп ғолиб бўлган. У ижтимоий тармоқлар ёрдами билан ғолиб бўлган деган фикр пайдо бўлиб, бу қирғиз бот-бошқарувчиларининг «Фейсбук» билан «Инстаграм»га бўлган муносабатини ўзгартирган.


Ижтимоий тармоқлар ОАВга қараганда «қора пиар» учун қулай бўлган.


2020 йилдаги сайлов ҳам шуни кўрсатди. Парламентга ўтиш имкони катта бўлган «Биримдик», «Мекеним Қирғизистон» ва «Қирғизистон» номли уч ҳукумат партиясини қўллаб билдирув ёзган фейк аккаунтлар алоҳида кўзга ташланган. «Клооп»нинг журналистлари сайловолди вақтда ишлаган фейк аккаунтларнинг базасини тўплади — у 425 профилдан иборат.

Базага ўхшаш изоҳларни эълон қилган аккаунтлар, шунингдек ҳақиқий одамларнинг суратларидан фойдаланган ёки кўзгудаги акс этган суратлардан фойдаланишган.

Шунингдек, бу занжир ботлар билан фейкларнинг бир-бирига рўйхатга олиниб, ўзаро бир-бирига бирдамлик лайкларини босишгани билан тузилган. Қизиғи, бегона одамларнинг суратларидан фойдаланган айрим фейклар шу одамларнинг исмларини ҳам фойдаланишган. Масалан, фейк Лилия Заитова макияж ҳақидаги сайтдаги Лилит исмли қизнинг суратидан фойдаланган. Андрей Андрей деган аккаунт эса россиялик социолог Андрей Кузнетсовнинг суратини қўйган.

Маълумот базасига «Мекеним Қирғизистон», «Биримдик», «Қирғизистон» ва «Республика» партиялари фойдаланган фейк аккаунтлар киритилди. Агар аккаунт талаб яратса, аниқроғи ҳақиқий одамга тегишли бўлиши мумкин бўлса ва биз бу фейк эканига 100%га ишонмасак, уни базада «шубҳали» деб белгиладик.

Таҳлиллардан кейин сайловолди фейкларнинг базаси «Фейсбук»нинг маъмуриятига муҳокамасига юборилган. Маълумот базаси «Фейсбук»ка берилгандан кейин 425 аккаунтини 400га яқини ўчирилган.

«Мекеним Қирғизистон» партиясини (бу партияни Матраимовларнинг клани билан боғлашган) қўллаб изоҳ ёзган фейклар асосан «позитив» муҳокамага сабаб бўлган. Улар номзодларнинг постларининг остига қўллов сўзларини ёзиб ёки уларнинг сайловолди билдирувларини тарқатишган.

Қуйида бир нечта мисоллар келтирилди: «Мекеним Қирғизистон» партиясидан номзод Элнура Алканованинг постини остидаги изоҳлар. Алканова Бишкек мэрияси партиясининг ташвиқот ишларига тўсқинлик қилган деб ёзган.

Бу ерда социолог Андрей Кузнецовнинг суратидан фойдаланилган. Фейкларнинг маълумот базаси Фейсбукка берилгандан кейин ижтимоий тармоқдан ўчирилган.

Фейклар бўлган ахборот базаси Фейсбукка ўтказилгандан кейин бу аккаунтлар ижтимоий тармоқлардан ўчирилган.

«Биримдик»ни қўллаб ёзган ботлар ҳам «Мекеним Қирғизистон»нинг ботларидай аккаунтларни машҳур қилишга ўхшаш усулдан фойдаланилган. Фарқи — бу аватар учун сурат танлашнинг принципида: уларнинг орасида монголиялик ватандошларни, якутиялик гўзалларнинг ёки Яндекс билан Гуглнинг бепул суратлари бўлган.

Фейк «Анастасия Демянова» Томскдаги Анастасия Попованинг суратидан фойдаланган. Бу аккаунт фейкларнинг базаси Фейсбукка берилгандан сўнг ўчирилган.
Фейк «Денис Живайкин» британиялик актёр Киллиан Морфинини суратини қўйиб олган. Фейкларнинг базаси Фейсбукка берилгандан кейин ўчирилган.
Икки аккаунт ҳам фейкларнинг базаси Фейсбукка берилгандан кейин ўчирилган.

«Биримдик»ни қўллаб изоҳ ёзган Азамат Кайипов исмли фейк стокдан олинган суратлардан фойдаланган. Сток — бу суратлар берилган махсус майдонча улардан иллюстрация ёки реклама учун фойдаланса бўлади.

Аккаунт фейкларнинг базаси Фейсбукка берилгандан кейин ўчирилди.

«Клооп»нинг икки манбаси — сайловда ишлаган медиа мутахассис ва ҳукуматга ишлаган одамнинг айтишича, катта партиялар ҳақиқатдан ҳам ижтимоий тармоқларда ташвиқот ишлари учун фейк каби ресурслардан фойдаланиш билан сайловга қатнашган.

«КСДПда, Бабановда [фейклар] бўлганини биламан. Тахминан 10-20 киши. У ерда 100 одам ўтиради деб айтишган. Бироқ бундай эмас, мен уларнинг офисида бўлганман, бунча одам эмас эди», — деб айтди сайловда ишлаган медиа мутахассис.

«Республика» партиясининг постидаги изоҳлар. «Дайракан Мукашова» исмли фейкнинг сурати қозоғистонлик артист Асел Садивакасовага тегишли. «Акерке Койчуманова» билан «Гулжамал Сабирова» фейклар базаси Фейсбукка берилгандан кейин тўхтатилган. «Сабирова» ҳам Қозоғистоннинг турғунига тегишли суратдан фойдаланган.

Сайловолди вақтида биз бундай фермаларнинг бирига ишга жойлашишга ҳаракат қилиб кўрдик. «Клооп»нинг ходими бизнинг ахборот манбаларнинг сўзлари бўйича шу ишга қабул қилаётган одам билан боғланган. Бу одам ҳимояланган Signal мессенжери орқали сўзлашиб, унга Фейсбукдаги профилга иловасини юборишни сўради. У олдин унинг ижтимоий тармоқдаги аккаунтини кўриб чиқиши кераклиги билан тушунтирди. Буюртмачилар уларга унинг кенг ва кўп фойдаланилмаган аккаунти ёқмаганини билдиришган, натижада биз боғланган одам ҳамкорлик қилиш мумкин эмаслигини маълум қилди.

Кўп йиллардан бери сайловда ишлаган сиёсий технологнинг айтишича, фейклар — бу сайловда аҳамиятли қурол, асосан рақибларга нисбатан таҳдид ва қўполлик қилиш бўлади.

«Яхшими, ёмонми ҳар бир партиянинг мақсади — бу ҳукуматга келиш, бўлмаса у партия эмас ва уни нима кераги бор. Агар рақибларга қарши ёмон сўз айтиш керак бўлса, унда сен буни қилишинг керак. Бироқ бунинг учун жавобгарликка тортиши ҳам мумкин, ёлғон маълумот тарқатиш, ҳурмат ва номусни тўкиш — ҳақиқатдан ҳам булар жиноий моддалар. «Пидорас» деса ҳам бўлади, бироқ бу жиноят бўлиб қолади. Шу сабаб улар аноним бўлишади», — деди у.

Демак, бизни суриштирув кўрсатишича, фейклар сиёсатчилар билан бизнесменларга сайлов ёки кўча норозиликлари вақтидагина керак эмас.

Матраимовни қўллаган фейклар

Бир қанча ОАВларининг журналистлари 2019 йил охирида қуйидагидай тенденцияни сезишган: божхонадаги коррупция ҳақидаги текширув бўйича янгилик чиқарган медиаларни ижтимоий тармоқларда фейк аккаунтлар ҳужумга олишган.

Уларнинг орасида, масалан, «Людмила Бондарева» бўлган — ҳозир бу фейк аккаунт йўқ. Яна бир шундай мисол — «Алина Сеитова» номли аккаунт.

Бу икки шарҳловчининг «Фейсбук»даги саҳифалари 2019 йили очилган: бири октябрда, иккинчиси августда пайдо бўлган. Уларнинг ўхшашликлари иккиси ҳам Матраимовларнинг кланига боғлиқ маълумотлар билан янгиликларнинг остига фаол фикр қолдириб, собиқ божхоначи Райимбек Матраимовнинг оиласини қарғаганлар билан тортишувга аралашганлар. Шунингдек саҳифаларини бир хилда бошқаришган.

Икки аккаунт ҳам Олай туманининг турғунлари спортчи Тўлўгўн Рахманберди ўғлини калтакланишига боғлиқ воқеа учун Матраимовларнинг оиласидан кечирим сўрашди деган янгилик билан пост қўйишган. Постлар Людмила билан Алинанинг саҳифаларида бир вақтда пайдо бўлган

Суриштирувлар эълон қилингандан кейин «Клооп» Матраимовларнинг кланини қўллаб ёзган фейклар ҳақидаги маълумотларни йиға бошлаган. Юқорида мазкур Бондарева билан Сеитовадан ташқари маълумот базасига 400га яқин аккаунт қўшилди.

«Клооп» Матраимовлар ҳақидаги ёзувлар остида изоҳ ёзган фейкларнинг IP манзилини аниқлай олган йўқ. Бироқ «Кактус» нашрида ишлаган ҳамкасбларимиз изоҳларни кўп ҳолларда турли қурилмалардан, бироқ бир IP манзилдан ёзилишини аниқлашган. Мазкур нашрнинг сайтида IP манзилни аниқласа бўлади.

«Тимур Аманов» — 2019 йилнинг декабрида тузилган фейк. Ҳеч қандай пост ёзмай, фақат изоҳ қолдиради. Аккаунтда фақат битта расми бор. Фейк ижтимоий тармоқлардан ўчирилган.
Фейк «Aselya Sary» 2019 йилнинг 13 июлида тузилган. Аватаркасига бошқаларнинг суратларидан фойдаланган, суратларнинг бири эса якутиялик Сардана Макаровага тегишли. Фейк тармоқдан ўчирилган.
Фейк «Гулбарчин Табышева» қозоғистонлик Радина Ашированинг суратидан фойдаланган. Фейкнинг саҳифаси 2018 йилнинг августида тузилган. Фейк тармоқдан ўчирилган.
Азиз аккаунтида қозоғистонлик Талгат Юннинг суратидан фойдаланган. Бу аккаунт 2019 йилнинг августида тузилган.
Бу фаол фейк 2018 йилнинг августида пайдо бўлган. Бу фейк аккаунт ҳам фейсбукдан ўчирилган.

Биз бу ҳужумларнинг ортида ким турганини текшира бошладик. Фейкларнинг жамоасига асосан «чаласавод журналистларни ва блогерларни» ёллашган. Қирғиз куч тизимларидан бирида шундай қарорга келишган — улар фейкларнинг ишлашини ўрганишган. Текширув натижаси ҳақида «Клооп»га бунга имкони бор бўлган манба айтган.

«Бирининг ортидан бири [аккаунт] очиб Матраимовларни танқид қилганларни қоралай бошлашади. Улар ҳақидаги кўпчиликка ёқмаган ёлғон маълумотларни, гейлар, товламачилар, ғарбпараст агентлар, шимол-жанубга бўлган мавзуларни кўтариб, улар тангричилар, атамбаевчилар деб ёзишади», — деб билдирди у.

Дайирбек Орунбеков ва Гулжан Шерипбаева номли маҳаллий журналистлар Матраимовларни қўллаган фейк-фермалар билан алоқаси борлиги ҳақида «Клооп»га уч манбани айтиб берди — ҳукуматга ишлаган одам ва шу фермаларнинг эҳтимолий кураторлари билан шахсан таниш бўлган икки одам.

«Матраимовнинг фейклари бўйича энди уларнинг ортида Дайирбек Орунбеков туради. Қандай қилиб номланишини кўпини унутиб қолдим, бироқ [профилларнинг номлари] Патриот Қирғиз каби доимо жарангдор номларни олиб, аниқ айтолмайман, бироқ доим шундай номларда юради. Гулжан [Шерипбаевада] ҳам 4 фейк гуруҳи бор, у бир марта айтиб қўйган» , — деди Орунбеков билан шахсан таниш бўлган манба.

Орунбеков ўзи охирги марта журналистларнинг кўзига меҳнат ва ижтимоий ривожлантириш вазири Улукбек Кочкоровнинг маслаҳатчиси хизматига тайинланганда кўринган. Орунбеков «Биримдик» партиясидан сайлов штабида ишлагунча чиндан ҳам Матраимовларнинг кланининг манфаати учун ишлаган деган унинг таниш журналисти.

«У ижтимоий ривожлантириш вазирининг жамоат маслаҳатчиси бўлган, кейин хизмат ўрнини сақлаб қолиш учун декретга кетган, ҳақиқатдан ҳам у Райимга ишлайди. Унга тахминан 20 журналист ишлайди», — дейди Орунбеков билан таниш бир ҳамюртимиз.

Унинг айтишича, Орунбеков буюртмачиларга Фейсбукда «жамоатчиликнинг фикрларини йиғадиган» 100га яқин фейк аккаунтларга эгаман деб ишонтиради.

Таҳририят Дайирбек Орунбеков билан боғланишга ҳаракат қилган, бироқ бироқ материал эълон қилинишидан олдин у журналистларнинг саволларига жавоб бермаган. У расмий турда жавоб беришдан бош тортди, бироқ фейклар билан алоқаси борлигини норасмий инкор қилди. Шунингдек пандемия вақтида инсонпарварлик ёрдамини тарқатиб, Матраимовлар оиласига ишлаганини тасдиқлаб берди.

Гулжан Шерипбаева — Дайирбек Орунбековнинг собиқ касбдоши, ҳозирда Nazarnews.kg онлайн нашрини бошқаради. Нашрнинг собиқ ходими билдиришича, божхонадаги коррупция ҳақидаги суриштирув чиққандан кейин Гулжанни Матраимовлар клани қўллаб турган, бироқ бу вақтинчалик бўлган.

«Бу ерда ишлаганларнинг ҳаммаси Райимбек Матраимов — ҳомий деб айтишган», — деб билдирди у.

Бизнинг бир ҳамкасбимиз Гулжан Шерипбаевага ишга жойлашишига ҳаракат қилиб, унга вотсап орқали ёзган. Шерипбаева фейк-фермасида ишласа бўлишини тасдиқламаган, бироқ у бу маълумотларни инкор ҳам қилмаган.


Журналист: «Танишларим ижтимоий тармоқларда изоҳ ёзиб ишлаб пул топсанг бўлади дейишган эди, сиздан сўрашимни айтишди. Сизда шундай узоқдан туриб ("удаленно") ишлашга бўш ваканция борми?”
Гулжан Шерипбаева: «Яхшимисиз, бизга [офисга] келиб ишлаш керак, бироқ ваканция йўқ. Мумкин бўлса бошқа жойдан сўраб кўринг».

Шерипбаева Клоопнинг журналистига берган интервьюсида фейклар билан ишламаганини билдирган. Уч номзоднинг одамлари унга мурожаат қилиб, беш минг доллар ва 10 минг доллар таклиф қилишига қарамай, у инкор қилганини айтган.

«Мен ҳеч кимни фейклар орқали қоралагим келмайди. Фейклар сабаб одамийликни йўқотиш ниятим йўқ. Мен ким биландир тортишиб ёки кимнидир у қариндошим бўладими, дўстим ёки ҳамкасбим бўладими қоралагим келмайди. Райимбек Исмаиловичнинг бир гапи бор: Мен шунчалик кўп одамларни танийман, унинг одамийлик сифатига ҳайрон қоламан. У доим «Майли, Худо бор, ҳеч қачон, ҳеч кимни қоралама» дейди. Ҳеч қачон дўстларимни, душманларимни ҳам номини ёмонга чиқариб, уларни фейклар билан қоралагим келмайди», — деди у.

Элнура Алканова ҳамда депутат Искендер Матраимов. Сурат Алканованинг ижтимоий тармоқларидан олинди.

Орунбековдан ташқари, Матраимовларнинг фойдасига ёзган фейкларнинг ишини журналист ҳамда «Мекеним Қирғизистон» партиясидан депутатликка номзод Элнура Алканова назорат қилган бўлиши мумкин дейди сиёсий фаол.

У божхонадаги коррупцияга қарши RE:Акция митингидан кейин унга Орунбеков билан Алканова қўнғироқ қилганини билдирди. Унда фейклар норозилик акциясига қатнашганларни гей деб атаб, ғарбпарастликда айблаган видеоларни тарқата бошлашган. Бунинг учун фаолларнинг бири фейкларнинг ҳаракатини очиқ танқид қилган.

Фаолнинг суҳбатининг аудиоси «Клооп»нинг қўлига тушди. Улар фаолдан ижтимоий тармоқдаги саҳифасидан бир қанча постни ўчиришни илтимос қилишган. Ахборот манбааларининг маълумотларини тасдиқлаш учун «Клооп» аудиони Санкт-Петербургдаги «Аудиовизуал ҳужжатларнинг криминал лабораторияси»га экспертизага юборди. У ердан аудио ёзувдаги овозлар Алканова билан Орунбековникига ўхшаш деган хулоса келди.

Алкановани Матраимовларнинг фейклар фермаси билан алоқаси борлигини яна икки ҳамюртимиз айтди — ҳукуматнинг собиқ ходими ва яна бир сиёсий фаол. Бундан ташқари, ОpenDemocracy сайти 2020-йили журналист Улукбек Бабакуловнинг мақоласини чиқарган. Бабакулов мақоласида фейклар-фермасини интернетда Матраимовларни ҳимоя қилиб юрган фақатгина Алканова бўлиши мумкин деган.

Элнура Алканова «Клоопк»га берган интервьюсида фейкларга ва уларнинг ишига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтди.

«Умримда, Матраимов билан танишган вақтда ҳам, сайлов кампанияси вақтида ҳам ботлар-фермасини ишлатмаганман. Бу мени номимни қораламоқчи бўлганларнинг виждонига ҳавола», — деб билдирди у.

Унинг айтишича, бу бўйича тажрибаси йўқ, бундай хизматларни реклама агентликлари кўрсатади.

«Кўплаган реклама агентликлари билан пиар-компаниялар бор, улар дастурчилар билан биргаликда шундай вазифаларни бажаришади. Мен дастурчи эмасман, бот ферма очадиган тажрибам йўқ», — деди Алканова.

Фейкларнинг фермаларидан Қирғизистонда таниқли бирор бир кланларнигина эмас, амалдаги ҳукуматни ҳимоя қилиш учун фойдаланилади.

Биз 15-декабрда Райимбек Матраимовнинг вакилларига расмий сўров билан мурожаат қилганмиз. Бироқ материал берилишидан олдин у томондан изоҳ келмаган.

Президент ботлари, икки ферма, иккиси алоҳида ҳолат:

Қирғизистонни 2020-йилнинг куз ойларигача бошқарган ҳукумат ўзига нисбатан танқидларга тез реакция қилиш учун фейклардан сайловда ҳам, тинч вақтларда ҳам фойдаланганини айтади ҳозирда ҳукуматда ишлаган «Клооп» ахборот манбааларидан бири.

«Мен улардан президент аппаратида ҳам, ҳукумат аппаратида ҳам фойдаланганини биламан. У ерда ижтимоий тармоқларда норасмий қўллов кўрсатгани учун оқ конвертда пул олган одамларни бўлган», — деди бизнинг манбаа.

Унинг айтишича, 2017-йили президентлик сайловидан бошлаб фейклар билан тўлиқ ишлаш бўлган. Олдин Матраимовни қўллаган шу фермадан фойдаланилган, бироқ сайловдан сўнг улар бўлиниб кетган.

Асилбек ЖээнбековБизнинг манбанинг айтишича, жээнбековчи фейкларни Асилбек Жээнбеков назорат қилган бўлиши мумкин — парламентнинг депутати, ўлканинг собиқ президенти Сооронбай Жээнбековнинг укаси.

Шунингдек у президент фейкларини иши учун собиқ президентни ва унинг ҳукумат раҳбарининг матбуот котиблари жавобгар бўлишган деган тахминни айтди.

«Уларнинг Telegramда гуруҳи бор. [президент ва райимчи гуруҳлар] бўлиниб кетгандан кейин у ерда яна кимлар борлигини билмайман, бироқ олдин у ерда кўпчилик бўлган», — деди у.

Ҳукуматнинг собиқ амалдори «Клооп»га маҳфийлик шарти билан ҳукумат анчадан бери ижтимоий тароқларда ёпиқ гуруҳларни тузиб, у ерда амалдорлар билан вазирликларнинг ходимлари жамиятнинг кузатиб келишганини билдирди. Жээнбеков президент бўлган вақтда уни қўллаган фейкларнинг ишларини қандай мисоллари бор? Биз асосан уларнинг ишини коронавирус сабаб эълон қилинган карантин вақтида билдик.

Июль ойида журналист Раушан Айткулова Жээнбековнинг устидан Бош прокуратурага ариза ёзиб, уни коронавирус билан суст курашмоқда деб айблаган. Шу билан бирга Айткулова президентга импичмент эълон қилиш учун Change.org сайтида имзо йиға бошлаган. Бироқ бу сайт 15 июлда Қирғизистонда тақиқланган. Ҳукумат сайт нима сабабдан тақиқланганини тушунтирмаган. Лекин «Инстаграм»да Жээнбековни мақтаб, уни халқ олдида алқаган ва Айткуловага қарши фикр ёзган аккаунтлар пайдо бўлган.

«Клооп»нинг маълумот бўлимидаги дастурчи ҳамкасбларимиз уларнинг юриш-туришини таҳлил қилиб, ўз материалида баён қилишган. vita.0505 каби аккаунтлар кўп, уларнинг ҳаммаси Айткулова ҳақида ёзиб, Жээнбековни ҳимоя қилишган. Қизиғи, улар ёзган сўзларида бир-бириникига ўхшаган хатоларга йўл қўйишган.

Биз 15 декабрда собиқ президент Сооронбай Жээнбековнинг матбуот котиби бўлиб ишлаган Толгонай Стамалиевага расмий сўровнома юборганмиз. Бироқ материал эълон қилинишидан олдин бизга бу томондан изоҳ келмади. 

Фейклар Жээнбековдан бошқаларга ҳам ишлашган. Уларнинг хизматлари шунчалик машҳур ва Қирғизистонда уларнинг хизматидан фойдаланиш осон бўлгани сабаб уларни Жээнбековгача бўлган президент Алмазбек Атамбаевнинг атрофидаги одамлар ҳам фойдаланган.

«Клооп»нинг журналистига собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг манфаати учун фейк аккаунтларни бошқарган одам билан суҳбатлашишни имкони бўлди. Уни қўллаб ёзган пост ва изоҳлари учун ойига 350 доллар ҳақ тўлаганини айтди. Пулни унга учрашув вақтида нақд бериб туришган.

Бизнинг суҳбатдошимизнинг айтишича, бу фейкларнинг фермасида 2018 йилнинг ёз ойларидан бошлаб ишлай бошлаган. Мана шу вақтда биринчи марта Атамбаев билан Жээнбековнинг ўртасида жанжал чиққани маълум бўлган. Аввалги ва хизматга янги келган президент ўртасидаги можаро Жээнбековнинг сиёсий майдонни тозалаши билан аралашган. Унда Атамбаев вақтида муҳим лавозимларда ишлаган одамлар алмаштирилган.

«Клооп»нинг суҳбатдоши билдиришича, ижтимоий тармоқларда Атамбаевга қарши кампания бошланиб, собиқ президентнинг атрофидагиларга қарши туриш керак бўлганда унга ишлаб беришни таклиф қилишган. Унга иш берганлар — Атамбаевнинг атрофидаги одамлар — ўзларини телеграм-чатини очишган: унга реакция қилиш керак бўлган пост ва маълумотларнинг алоқалари юбориб турилган.

«Бу гуруҳда ишлаганларнинг барчаси шартли танишлар. Кўчадаги одамга сен бу ишни таклиф қилолмайсан-да? Шу сабаб мен билан ҳеч қандай суҳбат бўлмаган, менга фақат ишнинг функционалини тушунтирган. Қандайдир постлар, матнлар юборилади, ўшаларга қарши курашиш керак бўлади деган. Масалан, мен бирор бир матнни ўқиб, ўз тилинг билан ёзасан, у оддий одам ёзганидай бўлиши керак. Сўнгра уни турли аккаунтларга юборасан», — деб билдирди манба.

«Баъзан бизга бўлишишимиз керак бўлган аниқ маълумотларни беришар эди. Уни шунчаки яхши одам деб ёзмай, қанча мактаб қуриб, милиция ва бошқаларга қанча уй қуриб берганини айтиш керак», — деб тушунтиради у.

Ҳар бир ходим маълумотлар остида қолдирилган изоҳларни йиғиб, ҳисобот беришга мажбур. Бизнинг манба фабрикада ишлаганини тасдиқлаш учун ҳисоботини мисол келтирди.

«Аккаунтни сиёсий мавзуда ёзмасдан, реал одам бошқаргандай фойдаланиш керак. [...] Куратор, масалан об-ҳаво ҳақида ёзиб қўйса бўлишини айтган. Бироқ батафсил ўргатишмаган», — дейди журналистларнинг суҳбатдоши.

Унинг айтишича, у собиқ президентни қўллаган фейкларнинг фермасида Атамбаевни яхши одам деб ҳисоблагани ва унинг ғояларига чиндан ҳам ишонгани учун ишлашга рози бўлган.

Собиқ президентнинг вакили Кундуз Жолдубаева «Клооп»нинг журналистларига билдиришича, Атамбаевни қўллаган фейк аккаунтларни бошқаришга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган. Бу фейкларнинг фермалари билан коммуникация бўлган Telegram канал ва улар олган маош ҳақида маълумот йўқлигини қўшимча қилди.

Фейк ишлаган бўлим қанчага тушади ва бу нима учун керак?

Демак, Қирғизистонда ҳам бир сиёсатчи ва бизнесмен ресурслари деярли йўқ бўлса хусусий фейк-ферма ишлатишга имкони етадими? «Талаб бўлса, таклиф ҳам бўлади», — дейди партияларнинг бирига ишлаган ахборот манбаи.

Унинг айтишича, 10-15 одам ёллаб, уларга ойига 100-150 доллар тўласа бўлади. Бу пулга ҳар бири 5тадан фейк аккаунтни бошқариб, қандай муҳокама бўлмасин шу ерда истагандай шов-шув яратиб бера олади.

Блогер ва журналистлар қимматроқ бўлади — минг доллардан юқори. Нархи улар ёритган аудиториянинг сони билан боғлиқ. Ишга асосан таклиф ёки шахсий танишлик билан келишади — ишга олиш бўйича очиқ эълон берилмайди.

«Кўп ҳолларда мен ким билан ишлаганини биламан. Бу одамлар мазкур бозорда биринчи марта ишлашмаяпти. Сабаби агар ОАВ мутахассисига бориб, сен қора пиар қилиб бера оласанми десанг — бу камида логикага тўғри келмайди. Кўпинча бу танишув орқали бўлади», — дейди фейк аккаунтларнинг устида ишлаган гуруҳлар учун буюртмачи қатори ишлаган ҳамюртимиз.

Фейк аккаунт ишлатган одамларга иш ўрни ҳам берилмайди — кўпи узоқдан ишлаб, алоқани умумий чатлар орқали олиб боришади,

«Ҳаммасининг нархи турлича, бу ерда қирғиз тиллилар ва русий забонларни бўлиб қараш керак. Одам ўз профили орқали очиқ ҳаракатланишга тайёрми-йўқми — нарх шунга ҳам боғлиқ. Ҳар бири билан алоҳида сўзлашишади — баҳоси ойига 100 доллардан бошлаб 1000 долларгача етади, қолаверса 3000 долларгача етган нархларни биламан», — деди у.

Сиёсатчилар фейк-фермаларни танқидга чидамасликларидан очишади, бироқ ўша вақтда ёлланган ботлар буюртмачилари учун салбий кўринган янгиликларга реакция қилиб катта мақсадни кўзламайди дейди сайловда партиялар билан ишлаган журналист.

«Троллар ўт ўчирган жамоа каби — ўт чиқса уни ўчириб ёки бошқа томонга буришади. Бизда старатегия билан ишлаган сиёсатчилар жуда кам. Троллар эса — бу шунчаки бажарувчилар. Бугун бирор бир материал чиқди ёки уни салбий янгиликни ижобийсига айлантириш керак дейлик — улар мана шу нарса устида ишлашади», — деган фикрни билдирди.

Суриштирув Интернюс Қирғизистонда амалга оширган TRACK лойиҳасининг ёрдами билан тайёрланди. Материал таҳририятнинг мустақил иши бўлиб ҳисобланади. Бу материалда айтилган фикрлар Интернюс ёки унинг ҳамкорларининг фикрини билдирмайди.

Матн устида ишлаганлар: Александра Титова, Рустам Халимов, Саадат Тўлўгўнова, Айдай Иргебаева

Базани тайёрлаган: Айдай Иргебаева

Халқаро ментор: Андрей Захаров

Координатор-ментор: Метин Джумагулов

Таржимон: Давронбек Насибханов