Жапаровнинг вакили Қоракўлда сайловчилар билан учрашганда қонун бузилганини тан олди

324

2-январда МСК Садир Жапаровнинг Қоракўл шаҳридаги стадиондаги ташвиқот вақтидаги театрлаштирилган ўйинлар масаласини кўриб чиқади. Қонунга кўра, ташвиқот вақтида театрлаштирилган ўйинлар тақиқланади. 

Жапаровнинг вакили Александр Мошчин номзод штабининг бу театрлаштирилган томошага ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтди.

Унинг айтишича, театрлаштирилган томоша маҳаллий яшовчиларнинг ташаббуси бўлган, Жапаровнинг вакиллари бу қонунбузарлик эканини билишса ҳам, бўлаётган воқеаларга аралашган эмас - «улар жанжал қилиб, куч ишлатишни истамаган». Спектаклнинг сюжети бўйича, Жапаровга «етти ака» фотиҳа берган.

«Шу сабаб Мошчин ўзи қонунбузарлик бўлганини тан олди. У қонун устиворлигини ва ташвиқот ишларидан ҳам юқори туришини таъкидлади», - деди ташвиқот ишлари қоидаларини маълум қилиш ва сақлаш бўйича ишчи гуруҳнинг вакиллари.

Ишчи гуруҳ Садир Жапаровга огоҳлантириш бериб, театрлаштирилган томошанинг ташкилотчиларига жарима солишни таклиф қилди.