COVID19: Бир суткада янги 91 ҳолат қайд этилиб, бир киши вафот этди

317

3-январга кўра бир суткада ўлка бўйича коронавируснинг янги 91 ҳолати рўйхатга олиниб, Бишкекда бир бемор вафот этди.

Ҳудудлар бўйича энг кўп бемор Чуй вилоятида — 37 киши қайд этилган. Кейин Бишкек шаҳри — 34, Норин билан Иссиқкўлда олтитадан бемор аниқланса, Баткенда — 3, Ўш шаҳри билан Талас вилоятида иккитадан, Ўш вилоятида бир ҳолат, Жалолобод вилоятида эса касалликка чалинган янги ҳолатлар йўқ.

Коронавирус пандемияси бошлангандан бери умумий 81 305 киши касалликка чалиниб, 76 563 киши соғайса, 1359 киши вафот этган.

Республика штабдан маълум қилишларича, ҳозирда стационарда 980 бемор даволанмоқда, улардан — 14 беморнинг аҳволи қониқарли, 671 ўрта, 245и оғир ва 50 бемор ўта оғир аҳволда. Яна 1485 беймор амбулатор турда даволанмоқда.

Шунингдек бир суткада ўлка бўйича тиббиёт ходимлари орасида коронавирус юқтирганлар йўқ. Бир кеча-кундузда стационардан – 4, уй карантинидан - 2 тиббиёт ходими чиқарилган.

Республика бўйича умумий COVID-19 ташҳиси билан тиббиёт ходимлари орасида – 4120 ҳолат рўйхатга олиниб, улардан 3938 ходим касалликни енгган.