Токтогулнинг турғуни 3,6 кг гиёҳвандмодда билан қўлга олинди

313

Жалолобод вилоятининг Тоқтоғул туманида нумондор 3,618 кг гиёҳванд модда билан қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизмати билдирди.

Унга кўра, ИИВнинг гиёҳванд моддаларни ноқонуий сотишга қарши курашиш хизмати 30-35 ёшдаги одам Тоқтоғулдан Баткенга йирик миқдорда гиёҳванд моддага буюртма бергани бўйича тезкор маълумот тушган.

Мазкур факт Жиноятларнинг ягона реестрига рўйхатга олиниб, судгача текширув ишлари бошланган.

Тезкор текширув ҳаракатлари вақтида Баткен ТИИБнинг вақтинча сақлаш жойига ўтирган 32 ёшдаги кишини Жалолободдаги республика руҳий касалликлар шифохонасида мажбурий равишда даволанаётган бемор орқали гиёҳванд моддага буюртма беришга иштироки бор экани аниқланган.

Қўлга олинган кишининг ёнидан топилган қора-яшил рангдаги модда кимёвий экспертизадан ўтказилганда бу модда наша экани аниқланган.

Ҳозирда бу ишга алоқаси бор бошқа одамларни қидириш ишлари бормоқда.

Ўтган йилнинг ноябрида Жалолобод шаҳрида 21 ёшдаги турғун 4 килограммга яқин гиёҳванд модда билан қўлга олинган.

Бундан ташқари Ўш шаҳридаги уйларнинг биридан бир килограммдан ортиқ героин топилган. Маълумотга кўра, унинг баҳоси 1 млн 139 минг сом, тахминан 12 мингга яқин дозани ташкил қилади. Шубҳали шахсга нисбатан «Гиёҳванд моддалар истеъмолига ўргатиш» моддаси билан жиноий иш қўзғалиб, қамоққа олинган.