Сузоқда аёл уч боласи билан исдан заҳарланиб вафот этди. Уларнинг орасида эгизлар хам бор.

310
Иллюстратив сурат. Сурат: 7-канал

Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманида 30 ёшдаги аёл уч боласи билан исдан заҳарланиб вафот этди. Воқеа Кашка-Терек қишлоғида 2 январга ўтар кечаси содир бўлган. Болаларнинг бири 5 ёшда ва иккиси 3 ёшдаги эгиз болалар бўлган.

Марҳумнинг турмуш ўртоғи Россияда 2018 йилдан бери меҳнат муҳожирлигида ишлагани сабаб келин уйида қайнонаси ва қайнотаси билан яшаган.

«Ҳалок бўлганлар ухлаб қолиб, кўмирдан чиққан газдан заҳарланишган. Яқинлари касалхонага олиб келишганда кеч бўлган. Улар ҳеч кимдан даъвоси йўқлигини айтиб, жасадларни суд-тиббий экспертизасидан ўтказишдан бош тортишди», — деб билдирди «Клооп»га Жалолобод ВИИБининг матбуот хизмати.

Ўтган йили декабрь ойи охирида Норин вилоятининг Қўчқор туманига қарашли Тендик қишлоғида ёлғиз она 3 қизи билан исдан заҳарланиб вафот этган эди.

Бундан бир йил олдин мазкур туманнинг Қизил-Сенир қишлоғида 33 ёшдаги аёл икки боласи билан исдан заҳарланиб ўлган эди. Болаларнинг бири 7 ёшда, иккинчиси 5 ёшда бўлган.

Уларнинг жасадини қўшнилари топган. Марҳумнинг турмуш ўртоғи Россияда муҳожирликда ишлагани сабаб аёлига қўнғироқ қилган. У икки кун қўнғироқларга жавоб бермагани туфайли қўшниларидан оиласидан хабар олишни сўраган.