Эркаклар, Айсулуу Тинибековани «эркак» деб мазахлашни тўхтатинглар!

46280
«Фикр» рубрикасида эълон қилинган материаллар муаллифнинг шахсий нуқтаи назари ҳисобланади. 

Айсулуу Тинибекова ўтган ҳафта куни кураш бўйича ўтган жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди.  

Бироқ кўпчиликнинг қувончига шарпа туширилди: бир вақтда ижтимоий тармоқларда «Айсулуу Тинибекова — ҳақиқий эркак» деган мазмунда ёзилган постлар эълон қилина бошлади. 

«Қирғизистонда икки эркак бор: бири — Валентина Шевченко, иккинчиси — Айсулуу Тинибекова» деган ибора кенг тарқаб кетди. 

Эслатма: Валентина Шевченко — Қирғизистоннинг спортчиси, у муай-тай бўйича жаҳон чемпионатини 11 карра, кикбоксинг бўйича жаҳон чемпионатини 3 карра ютган, 2018 йили эса биринчи бор энг енгил вазн тоифасида курашнинг аралаш тури бўйича UFCнинг чемпиони бўлган.

Шевченко ва Тинибекова бўйича тарқаган иборани ҳар ким ҳар қандай англади. Хатто эстафетага Қирғизистоннинг АҚШдаги собиқ элчиси Кадир Токтогулов ҳам қўшилди:  

«Эркак» деб аташ билан эркаклар нимагадир спортчи аёлларни мақтаяпмиз деб ўйлашади. 

Аммо, менинг фикримча аёлларни бундан аташ  — бу масхаралаш. Албатта, сизда сўз эркинлиги бор ва уларни қандай истасангиз шундай атай оласиз. Аммо ҳақиқатдан ҳам бу тарихий ғалабани шундай мазахлагандек нисбат билан нишонлашни истайсизми? 

Қирғизистоннинг эркак полвонлари Тинибекованинг муваффақиятига яқинлашолмаган ҳам.  Айсулуу турнирларда ғалаба қозониб юрганда эрман деган полвонларнинг аксарияти нима қилиб юришди? Қайсидир бир айтайлик  Райим Матраимовнинг югурдаги бўлиб ишлашяптими? 

Қирғизистондаги, хатто дунё юзидаги эркакларнинг бари, умумий қилиб айтганда, жуда даҳшатли маҳлуқот. Эркаклар имтиёзларини қўлланиб ҳукуматни эгаллаб олишган, айни вақтда урушнинг барини чиқариб, қотиллик ва зўравонликнинг аксарият қисмини амалг аоширган ҳам шулар. 

Муваффақиятли аёлни «эркак» деб аташ — бу унинг осонликча эришилмаган барча муваффақиятларига тупуриш. 

«Эркак» билан «ажойиб» сўзларини тенглаштириш — бу аёлларнинг ютуқларини навбатдаги обрўсизлантириш.  «Аёл кучли ютуқларга эришгандагина оддий эркакнинг даражасига ета олади» деган фикрни бутун дунёга билдиряпсизлар. Айнан шундай фикр юритиш сексизм ва камситиш, келажакда эса зўравонликни ҳам пайдо қилади. 

Айни вақтда биз, эркаклар, аёлларга профессионаллик борасида, айниқса патриархал жамият «эркакларники» деб ҳисоблаган ишларда муваққиятга эришиш қанчалик оғир эканини тасаввур ҳам қила олмаймиз. Ишонинглар, спорт билан шуғулланиш ҳам мазкур категорияга киради. 

Бу ҳам оздек эркаклар, асосан ўзлари аёлларнинг карьера йўлида ўша тўсиқларнинг барини яратиб, улар ундан ўтиб кетгандан кейин уни  «эркак» деган сўз билан шундай киброна мақтаб қўя оламиз деб ҳисоблашадими? Қўйинглар! Бунчалик аҳмоқ бўлманганлар. 

Айсулуу Тинибекова ҳисобсиз сексизми туридаги дўзах азобининг барини бошидан ўтказишга мажбур бўлган. Ҳоир у олтин медални қўлга киритгандан кейин эса ҳамма обрўсига илашишни истаяпти. Илашсанглар сексизмсиз илашинглар-да. 

Яна бир даҳо қирғиз аёли Асел Сартбаеванинг таржимаи ҳолини ўқиб кўринглар. У ўзининг биокимё тармоғидаги муваффақиятига қараб олган йўлида эркаклар эшитиб ҳам кўрмаган тўсиқларга дуч келган. 

Умуман олганда феминизм, фуқаролик ҳуқуқи учун харакат ҳақида, муваффақиятга эришган аёллар тўғрисида кўпроқ ўқинглар. 

Бировга кераги бўлмаган, аҳмоқона маскулин манманлигинглар щзингларга буюрсин. Бир нарсани ўзимизнинг отимиз билан аташдан аввал, биз, эркаклар қандай ифлосликлар билан аралашиб ётганимизни тушунинглар. 

Айсулуу, бари учун раҳмат! Сен аёл зотини қўрқмасликка ва стереотипларни ёриб ўтишга илҳомлантирасан. Мен сенга олқиш айтиб, яна кўплаган муваффақияларингни кўришни умид қиламан. Бу айни вақтда бизнинг жамиятни яна ҳам адолатли, яна ҳам тенгликка ундайди.