Ўш мэриясининг амалдори спортчини тўпонча билан отди — ОАВ

«Турмуш» нашри ўз манбаларига таяниб Қорасув туманининг Фурқат қишлоғида икки спортчи ўртасида 21-сентябрда жанжал чиққанини ёзиб чиқди. Можарода улардан бири ўқдан жароҳатланиб, Ўш вилоят касалхонасига етказилгани маълум қилинди.

«Маълумотга кўра 21-сентябрь куни К.С. исмли фуқаро Р.Т.исмли спортчининг оёғига ўқ отган», — деб ёзади нашр. 

Кейинчалик «Азаттык» радиосининг журналисти Идирис Исаков фейсбук саҳифасида «ЭРЕМ» спорт клубининг йигитлари отишганини ёзиб, уларнинг исм-шарифини очиқлади. Исаков касалхонага ётқизилган Тологон Рахманберди ўғлининг сонига Ўш шаҳар спорт қўмитасининг етакчиси Килич Саркарбаев отганини ўз манбаларига таяниб билдирди. 

 «Саркарбаев воқеа жойидан қочиб кетган», — деб хабар қилди Исаков.

 Ўш вилоят касалхонасининг травматология бўлими етакчиси Алмазбек Маматалиев «Клооп»нинг журналистларига Рахманберди Тологон ўғли касалхонага ётқизилганини тасдиқлади. Унинг аҳволи «ўрта» деб баҳоланмоқда.

«У касалхонага оғир аҳволда етказилган. Биз  оор абалда жеткирилген. Биз ўнг сонига ўқ тегиб жароҳат олган деган ташҳис қўйдик. Бундай жароҳатда қон кўп кетади. Келган куниёқ ёрдам кўрсатганмиз, бугун жонлантириш бўлимидан травматологияга ўтказилди», — деди Маматалиев.

Ўш вилоят ички ишлар бошқармасининг матбуот котиби Нурпери Абдуллаева «Клооп»га билдиришича, мазкур воқеа бўйича милицияга  22-сентябрда вилоят касалхонасининг шифокорлари хабар қилишган. 

«Мазкур воқеа Жиноят ва қилмишларнинг умумий реестрига рўйхатга олинган. Ҳозирча Рахманберди Тологон ўғли ўқ отувчи қуролдан яраланган дегангина маълумотимиз бор. Бу ишни ИИВнинг ҳудудлараро тергов бошқармаси тергов қилмоқда», — деб айтди Абдуллаева.

Ҳуқуқ тартибот органларидан воқеа бўйича кейинчалик батафсил маълумот беришни ваъда қилишди. 

Ўш шаҳар мэриясининг матбуот котиби Азамат Абсаттаров «Клооп»га муассасанинг воқеа бўйича хабари йўқлигини ва ОАВларда эълон қилинган маълумот аниқлаштирилишини билдирди.  

Мақола эълон қилинишидан аввал жанжалга алоқаси бор деб айтилаётган шаҳар спорт қўмитасининг етакчиси Саркарбаевдан изоҳ олиш имкони бўлмади.