Ҳукумат аппаратининг амалдори қўлга олиниб тергов қамоғига киргизилди

554

Бир неча нашр ҳуқуқ тартибот органларидаги манбаларига таяниб, Егор Скобеевнинг қўлга олингани ҳақида хабар тарқатишди. Уларнинг маълумотига кўра, ҳукумат аппартанинг таҳлил ва таҳмин секторининг раҳбари  коррупцияда гумонланмоқда. 

«Азаттык»нинг хабарича, Биринчи май туман судининг қарори билан Скобеев ноябрга қадар Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг (МХДҚ) тергов ҳибсхонасида сақланади. 

Егор Скобеев — «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасининг амалга ошишига масъул амалдорлардан бири. Бир неча кун аввал, 17-сентябрда премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев лойиҳанинг биринчи босқичи учун унга миннатдорчилик билдирган. 

Скобеев ҳукумат аппаратида 2007 йилдан бери фаолият олиб бориб, мудофаа ва ҳуқуқ тартиби бўлимига жавоб берган. Давлат хизматида 20 йил ишлаган, милициянинг полковниги ҳамда давлат хизматининг биринчи тоифадаги маслаҳатчиси мақомига эга.