Ўш мэриясининг  амалдорини криминал авторитет Женго билан олинган видеоси тарқади 

Ижтимоий тармоқларда Ўш шаҳар спорт қўмитасининг етакчиси Килич Саркарбаев билан Женго номи билан танилган криминал авторитет Кадир Досоновнинг учрашуви акс этган лавҳа тарқади. Бунгача Саркарбаев Фуркатда спортчини топонча билан отган. 

Лавҳани «Азаттык»нинг мухбири Идирис Исаков эълон қилди. Унда Саркарбаев билан Досонов биргаликда Ўш шаҳар ТИЗОсининг кираверишида хайрлашаётгани кўринади. 

Давлат жазони ижро қилиш хизматининг матбуот котиби (ЖИДХ)  Элеонора Сабатарова «Клооп»га муассаса ошкор қилинган видео бўйича текширув бошлаганини билдирди. 

«Биз лавҳани кўриб чиқдик, ҳозирда у қачон тасвирга олингани аниқланмоқда. Ўша вақтда Кадир Досонов қамоқда бўлганми ёки йўқми уни аниқлаш керак. Балки у бировни хабар олгани келгандир», — деди Сабатарова.

Ўш ШИИБнинг матбуот котиби «Клооп»га маълум қилишича, лавҳа шаҳар ТИЗОсида олинган. Унинг айтишича, лавҳа уч йил аввал олинган, чунки Досонов 2017 йили тергов қамоғидан чиқарилган. 

«У ерда учрашув хоналари бор,  [Саркарбаев ва Досонов] ўша ердан чиқишмоқда. Темир эшикдан чиққандан кейин иккиси икки томонга тарқаб кетишади. Бири — камерага, иккинчиси — ташқарига. Бу ерда учрашувга рухсатнома олинганми ёки йўқми шуни аниқлаш керак», — деди Сыдыков.

Қорасувдаги отишма 

Саркарбаев Қорасувнинг Фурқат қишлоғида 22-сентябрь куни бўлиб ўтган жанжалда фигурант қатори ўтмоқда. 

Терговнинг версияси бўйича, Ўш мэриясининг амалдори спортчи Тологон Рахманберди ўғлини фикр келишмовчилиги сабаб тўпонча билан отган. 

Жабрланувчи оғир аҳволда касалхонага етказилган. Унинг аҳволи «ўрта» деб баҳоланмоқда. Ҳужум факти бўйича «Соғлиғига зарар келтириш» моддаси билан рўйхатга олиниб судгача текширувлар бошланди. 

Саркарбаев спорт комитетини 2015-йилдан бери бошқариб келади. 

Исаковдун маълумоти бўйича у EREM спорт клубининг аъзоси.  Клуб Матраимовларнинг оиласига тегишли. Мазкур оила божхона раҳбарининг ўринбосари Райимбек Матраимовнинг мулклари бўйича суриштирувдан кейин танилган. 

Саркарбаевнинг ўзини Матраимовдар билан алоқалари ва унинг энг яқин одамларидан бири қатори аташади. Аввал амалдор курашнинг аралаш тури билан шуғулланиб, чемпионатларда ғалаба қозониб келган.