«Ун мафияси». Депутатлар буғдой импортлашга солиқни бекор қилишдан фойда кўрганини инкор қилди

552

Собиқ депутат ва «Умут 2020» ҳаракатининг асосчиси Ширин Айтматова ун ишлаб чиқариш тармоғи билан боғлиқ бўлган депутатларни қўшимча нарх солиғидан (ҚНС) озод қилинган буғдой импортидан  650 миллион сом даромад топишда айблади. Депутатларнинг ўзи буни рад этишмоқда.

Айтматованинг сўзларига кўра, ун ишлаб чиқариш бўйича бизнес 2015 йилда буғдой донини импорт қилишда ҚНСни бекор қилувчи қонун қабул қилиниши ҳисобидан  650 миллион сом фойда кўрган.

Фаолнинг айтишича, қонунга ўзгартириш киргизишдан ун чиқариш тармоғига алоқадор депутатлар пайдо бўлган. Улар: КСДП партиясидан Чинибай Турсунбеков, «Қирғизистон» партиясидан Шаршенбек Абдикеримов ҳамда Мирлан Бакиров, «Онугуу-Прогресс»дан Бақит Торобаев.

Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилиш 

Чинибай Турсунбеков

Депутатлар қонун лойиҳаси депутатларнинг шахсий манфаатлари учун қабул қилинганини инкор қилишмоқда.«Акун» компаниясига турмуш ўртоғи эгалик қилувчи Турсунбековнинг айтишича, бу қонун мамлакат ЕОИИга кириши арафасида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилиш учун қабул қилинган 

«Ўша вақтда маллий ишлаб чиқаришни ҳимоя қилиш керак, чегара очилгандан кейин контрабанда маҳсулотлар тарқалиб келмоқда, ўртадаги дистрибюторлар зарар кўради деган масалалар турган. Шу масалаларни хал қилиш учун ҳукуматнинг жавоби бўлади», — деб билдирган депутат «Азаттык»қа берган интервьюсида. 

Мирлан Бакиров

Депутат Мирлан Бакиров «Клооп»га берган интервьюсида Айтматованинг айбловлари «абсурд популизм» деб атади. Унинг айтишича, ўзи ҳамда ҳамкасби Бакит Торобаев депутат бўлгунга қадар ҳам ун ишлаб чиқариш тармоғида ишлаган. 

«Ширин Айтматова хўжалик, иқтисод ҳамда реал вазиятдан умуман узоқ. Яқинда сайлов ва популистик сўзлар уни яхши кўрсатмайди. Биз бешинчи чақирилишда ҳамкасб бўлганмиз, мен ундан бирор марта ҳам иқтисодга боғлиқ ўринли таклиф эшитмаган», — деди Бакиров.

Шунингдек депутат Айтматова билан судлашмаслигини қўшимча қилиб, аммо унинг айтган сўзлари «фактлар ҳамда сонлар билан тасдиқланиши» кераклигини билдирди.

Бакиров узоқ вақт давомида «Мария» ҳамда «Дан-Юг» ишхоналарида директорлик хизматида ишлаган. Ҳозир у компанияларга депутат Бакит Торобаевнинг аёли эгалик қилади. 

Бакит Торобаев

Торобаев ўзи ҳам депутатларнинг шу каби позицияни ушлайди. Унинг айтишича, қонун лойиҳаси маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллашга йўналтирилган. 

«Қирғизистон буғдойнинг 80% ортиғини бошқа давлатлардан сотиб олиши ҳаммага ҳам маълум. Ўз маҳсулотимиз билан элни таъминлай олмаймиз. Бунга қўшимча бизнинг дон экининг сифати паст», — деб билдирган у 24.kgга берган интервьюсида. 

ҚНСни бекор қилиш 

Бу қонун кейинчалик бекор қилиниб, буғдойнинг импорти учун олинувчи ҚНС 2017 йили қайтарилган. Бу Қирғизистонда ун мазкур имтиёзлар ҳисобидан арзонланмаган ва бундан депутатларнинг ун ишлаб чиқарувчи ишхоналаригина фойдага эга бўлган деган норозиликлардан кейин амалга ошган. 

Бу ҳақда собиқ президент Алмазбек Атамбаев муддатининг охирида айтган. Унинг айтишича, мазкур имтиёзлар важидан Қирғизистон Халқаро валюта фондидан грант ололмай қолиб, ўлканинг бюджети 1 млрд сом солиқ олмай қолган. 

«Парламентда уч бой унчилари ўтирибди. Энди улар сабабидан бюджетга миллиард сомга яқин қўшимча пул тушмай қоладигандек бўлиб турибди. Бу маблағ Халқаро Валюта Фонди тарафидан грант қатори келиши керак эди. Албатта, бу ачинарли воқеа», — деган у.

«Умут-2020» харакати коррупцияга ва виждонсиз депутат билан амалдорларга қарши курашиш учун Айтматова тарафидан тузилган. Собиқ депутатнинг айтишича, унинг харакати 2020 йилда ўтувчи парламент сайловига боради.