Бишкек марказида суднинг тақиқига қарамай табиатни ҳимоя қилиш бўйича митинг бўлиб ўтди

493
Оқ уй ёнида табиатни ҳимоя қилиш бўйича митинг // Эвгения Михайиди, “Клооп”

Етти нафар фаол Жогорку Кенешнинг биноси олдида қўриқхоналар ва музликларни ҳимоя қилиш учун митинг ўтказдилар. Бишкекнинг Биринчи май туман суди сентябрь ойининг охиригача ҳар қандай митингларни ўтказиш тақиқлаганига қарамай, бу акция ҳибсга олишларсиз ўтди.

Митинг 25 сентябрда Бишкек марказида бўлиб ўтди. Етти нафар фаоллар Қирғизистонда «қўриқхоналар ва музликларнинг мутлақо дахлсизлигига» эришмоқчи бўлганларини айтишди.

Митинг ташкилотчиси Элери Битикчининг сўзларига кўра, улар «тоғ-кон саноатидаги халқаро битимларнинг шаффофлигини» ва Қумтор конини қазиб чиқараётган Канаданинг «Центерра»  компанияси билан Қирғизистон ҳукумати ўртасидаги  стратегик битимларнинг ошкор қилинилишини талаб қилишмоқда.

«Биз ҳибсга олишмайди деб гаплашганмиз. Биз қонуний йўл билан борамиз. [...] Биз ёнилғи-энергетика комплекси ҳамда ер ости бойликларидан фойдаланиш бўйича қўмита аъзоси Кожобек Риспаев билан учрашиш учун билдирув ташлаб кетамиз", -  деди Битикчи.

Ушбу митинг ҳукумат томонидан тақиқланганига қарамай ўтказилди. Аввалроқ Бишкекнинг биринчи май туман суди шаҳар марказидаги йиғилишларга тақиқ солган. Суд бундай чекловларни барча учрашувларни тақиқлаб қўйган ва бу чекловларни «шаҳар турғунларининг ҳавотири»" билан изоҳлаган.

Ташкилотчилар бошларига қоплонларнинг тумшуғини акс этган суратларни кийиб, ушбу тақиқни расмий равишда бекор қилишга ҳаракат қилишди 

Парламент биноси ёнида табиатни ҳимоя қилиш бўйича митинг // Евгения Михайиди, “Клооп”

«Тақиқ ҳайвонлар, қушлар ва балиқларга тааллуқли эмас. Шу сабабли, акцияга қоплонлар чиқади. Одамлар табиатда ҳам, ҳайвонларда ҳам ҳуқуқлари мавжудлиги тўғрисида ўйлашларини истаймиз. Буни бизнинг ота-боболаримиз яхши тушунишган», — деб айтди Битикчи.

Митингни назорат қилиб турган милиция ходими  қоидабузарлик тўғрисида протокол тузмаслигини айтди, чунки фаоллар акцияни огоҳлантириш берилгандан кейин  тўхтатишган. Аммо митинг ўзи бир соатга яқин давом этган. 

Бу сентябрнинг ўртасида Бишкек ИИББ ходимларининг босими сабаб ўтказилмай қолган иқлимни ҳимоя қилиш бўйича митинг эмас, табиатни асраш митинги.