Жээнбеков Айсулуу Тинибековага уч хонали квартира совға қилди

415

Президент Сооронбай Жээнбеков хотин-қизлар кураши бўйича жаҳон чемпиони номига эга бўлган биринчи қирғизистонлик Айсулуу Тинибековага уч хонали квартиранинг калитини топширди.

«Сенинг олтин медалинг — бу қирғиз спортининг, Қирғизистоннинг катта муваффақияти, баримиз жуда хурсанд бўлдик. Бу сенинг ва мураббийларингнинг кўп йиллик меҳнатингни натижаси. Кейинги Олимпиада ўйинларида ҳам муваффақиятга эришишингга ишонаман», — деб билдирди Жээнбеков.

Бундан ташқари, ўлка раҳбари Тинибекованинг мураббийи Нурбек Изабековни ҳам мукофотлаб, ота-онасига эса президентнинг шахсий соатлари совға қилинди. 

Тинибекова Қозоғистонда ўтган кураш бўйича жаҳон чемпионатида биринчи ўринга эга бўлиб, 2020 йили ўтувчи ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланма олди. 

У кураш бўйича жаҳон чемпиони номини олган Қирғизистондан чиққан биринчи киши бўлди. 

Айсулуу Тинибекова — курашнинг эркин усулидаги курашчиси ва Осиёнинг учу карра чемпиони. У бунга қадар Олимпиада ўйинларига икки бор қатнашган, аммо медал ололмай қолган.