Бир кадр билан: Ўш — Андижон йўналиши бўйича маршрут қатнови юра бошлади

468
Ўш — Андижон қатновининг очилиши. Сурат: Ҳукуматнинг Ўш вилоятидаги вакиллигининг матбуот хизмати

25-сентябрдан бошлаб Ўш — Андижон, Андижон — Ўш йўналиши бўйича кичик автобуслар қатнови ишга кирди. Янги қатнов Қирғизистоннинг  «Трансордо» ва Ўзбекистоннинг «Буюк Қурилиш Элит» масъулияти чекланган жамиятлари тарафидан очилди. 

«Клооп»нинг журналистига «Ўш автобекати»нинг диспетчери Пахридин Муратов рейсда Ўш ва Андижон тарафдан олтидан кичик автобуслар хизмат қилишини билдирди. 

«Ўш ва Андижон тарафдан чиққан машиналар кунига жами 36 марта бориб келади. Чипта нархи қирғиз сомига 110, ўзбек сўми билан 13 000 бўлади. Қатнов учун махсус жадваллар тузилиб, маршруткалар ҳар 20 дақиқа сайин жўнаб туради», — деб билдирди Муратов.

Муаллиф: Эртоштүк Нурбек уулу