Парламентда КТРКга қандай танқидлар қилишди ва нима маслаҳат беришди?

1304

КТРКнинг назорат кенгаши ўлканинг асосий телеканалининг иши тўғрисида парламент депутатларининг олдида ҳисобот берди. Халқ вакиллари ҳисоботни қабул қилишди, бироқ кўрсатувларнинг сифатига норози бўлиб, телеканалга ҳукуматни кўпроқ танқид қилиш бўйича маслаҳат беришди.

Парламент 12-апрелда КТРК назорат кенгашининг ҳисоботини тинглаб, кейин депутатларнинг бир қисми телеканални танқид қилди.

Мухолифатчи «Ата Мекен» фракциясининг депутати Аида Салянова КТРК жамоатчилик телеканал бўлмай қолганини айтди.

Аида Салянова.

«Журналистикада олтин қоида бор — барча томонларга сўз бериб, инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш керак. Биз сизлардан бир дақиқа ҳам эфир вақтини ололмадик», — деди депутат.

Депутат ва собиқ журналист Жанар Акаев каналда ҳукумат камчиликларини кўрсатган ўткир журналистика йўқ эканлигини айтди.

«Маъқул, президентга тегманг. Бироқ сизлар ҳукумат ишини, унинг камчиликлари тўғрисидаги материалларни тайёрлай оласизларку. Порахўрлик бўйича, ўлкадаги жиноятчилик бўйича кўпроқ контент тайёрлай оласизлар. Сизларни бутун республика кўряпти», — деди Акаев.

КСДПнинг депутати Элвира Сурабалдиева дори-дармон билан таъминлаш ва гўшт маҳсулотларини сотиш масалаларини ёритиш бўйича КТРКга норозилик билдирди.

Бироқ кейинчалик «Твиттер»даги ўз саҳифасида у телеканал амалдорларнинг мулки тўғрисидаги кўрсатувларни кўпроқ уюштириб, уларга бунча пул қаердан келганини сўраб туриши керак эканлигини ёзди.

КТРКнинг бош директори Илим Карипбеков танқидларни асоссиз деб топди. Унинг сўзларига кўра, каналда аниқланмаган маълумот кетгани тўғрисида парламентда кўп танқидлар айтилиб, бироқ бу ҳақда бирорта ҳам расмий ҳужжат келиб тушмаган.

«Қонун бўйича агар сиз маълумотни ҳақиқатга тўғри келмайди деб ҳисобласангиз, ҳуқуқ тартибот органларига ёки судга мурожаат қилишга ҳуқуқингиз бор», — деди у.

«Келин» кўрсатуви

Депутатлар қайтадан «Келин» кўрсатувига эътибор қаратишди. Бу дастур жамоатчиликнинг турли муносабатларига учраган — аудиториянинг бир қисми бу кўрсатув аёлларни камситади деб ҳисоблайди.

«Келин» кўрсатувидан кадр.

КСДПнинг депутати Айнуру Алтибаева кўрсатув тўғрисида Карипбеков ўзи қандай фикрда эканлиги ҳақида қизиқди.

У бунга жавоб бераётиб кўрсатувнинг анонси танқид қилинганини, бироқ кўрсатув эфирга чиққанда бу тўғрисида ҳеч ким танқид қилмаганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўар, бадиий кенгаш кўрсатувни эфирга беришдан олдин текширган ва қоида бузишларни топмаган.

«Бадиий кенгаш бу дастур кимларгадир маънавий ва бошқа зарар келтирадиган белгиларни топмаган. Бироқ дастур келтирган зиён тўғрисида асосли сабаблар келтирилса, мен уни эртагаёқ ёпишга тайёрман», — деди у.

КТРКнинг бюджети ва аудиторияси

2016-йили давлат бюджетидан ўрта ҳисоб билан 400 миллион сом ажратилган, у телеканал ҳаражатининг 70 фоизини ташкил қилди. Рекламанинг, грант ва ҳомийлар ҳаражатлари ҳисобидан КТРК 177 миллион сомдан ортиқ пул топган.

Бироқ Карипбеков телеканалга ҳамон маблағ етмаётгани тўғрисида сўз қилди. Унинг айтишича, ходимларни кўпайтиришга мабалғ йўқлиги сабабли КТРКнинг сайтида олти кишигина ишлайди.

КТРКнинг раҳбари Илим Карипбеков.

КТРКнинг бош директори ҳозир телеканалнинг «ҳароб ҳолда» турган архив фондининг биносини қуриш учун яна 2 миллион сом кераклигини айтди.

Унинг сўзига кўра, маблағ йўқлиги туфайли янгиликларнинг тагёзуви билан умуман йўқолиб кетиши мумкин. Бу ишни бажариш учун телеканалга 800 минг сом зарур.

Карипбеков телеканалнинг бир суткадаги аудиторияси 2016-йили 2 миллион кишини ташкил қилганини айтди. Унинг айтишича, телеканал аудиторияси ҳар йили 10-15 фоизга камайиб бормоқда. Сабаби томошабинлар интернетни танлашмоқда.

Муаллиф: Анна Капушенко

 

 

 

 

 

 

Бишкекнинг шимолий томонидаги Қора ёғоч ўрмонида дарахтлар кесила бошлади. Парк маъмурияти дарахтлар хусусий томонда кесилаётганини айтди. Kloop.kgнинг таҳририяти бу маълумотни текшириб чиқди.

Қора ёғоч ўрмонида дарахтларни кесиш 11-апрелда бошланган — маҳаллий яшовчилар беш сотка жойда дарахтлар кесилганини ва яна ўн соткасида кесилишини айтиб арзланишган эди.

«Режада бу ер парк ҳудуди қатори белгиланган. Улар бу ерга қандай қилиб ҳужжат қилишгани тушунарсиз», — деган «Заноза» нашрининг маҳаллий яшовчиси Максим Рибалов.

Парк раҳбари Дамир Исмаилов Kloop.kgга айтишига қараганда, 2014-йилдаги паркнинг чегарасининг схемасига кўра дарахтлар кесилган жойлар хусусий бўлиб, шу сабабли дарахтлар кесилишини таъқиқлаб бўлмайди.

«Улар (хўжайинлари) келиб, қизил китобини, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бўйича бошқарма билан келишилган дарахт кесиш актини кўрсатишди», — деб тушунтирди Исмаилов.

Исмаилов харитада дарахтлар кесилаётган участкаларни кўрсатди (зона қора доира билан ўралган).

Дарахтлар кесилаётган жой белгиланган, боғ маъмурияти кўрсатган харита.

Унинг айтишича, Қора ёғоч ўрмонининг ҳудудида бир нечта хусусий ер «оролчалари» бор, хўжайинлари бу ерга қизил китоб олишган.

«Кыязы, чегара ер хусусийлашгандан кейин чизилса керак. Ер қачон босиб олинганини мен сизларга айтолмайман, сабаби мен 2016-йилнинг июнидан бошлаб ишга киришдим», — деди у.

Кадастр харитасига кўра, Қора ёғоч ўрмонининг маъмурияти белгиланган ҳудуднинг барчаси хусусий эмас — хусусий жойларнинг орасида дарахт кесиш мумкин бўлмаган жамоатчилик ҳудудлари бор.

Дарахтлар кесилаётган жойнинг харитаси кадастр харитасига туширилган. Қизил чеклар билан хусусий ер участкалари белгиланган.

Ер талаш

Kloop.kgнинг мухбирлари дарахтлар кесилган жойга бориб, ер участкаларига кимлар эгалик қилиши бўйича давлат рўйхатга олиш хизматининг базаси орқали текширув олиб боришди. Журналистларнинг кузатуви бўйича, дарахтларни кесиш хусусий жойларга яқин жойлашган участкаларда бўлиб, бироқ ҳар бир дарахт учун бунинг рост-ёлғонлигини билиш қийин.

Маълумот базасига кўра, даразтлар кесилган ҳудудга беш хусусий ер киради. Уларга Нуруйла Чороева ва Тилек Кожокулов эгалик қилади, улар ерни 2016-йили сотиб олишган. Бу вақтгача мазкур ҳудудга Съездбек Базарбаев билан Замира Жетигенова эгалик қилган.

Тилек Кожокуловнинг ерга эгалик қилганини тасдиқлаган ДРХ таклиф қилган нусха.

Нуруйла Чороеванинг ерга эгалик қилганини тасдиқлаган ДРХ таклиф қилган нусха.

Суд ишлари бўйича архивларга кўра, Базарбаев билан Жетигенова 2015-йилнинг июнида бу ерларга эгалик қилиш учун ерга жойлаштириш ва кўчмас мулкка ҳуқуқларни рўйхатга олиш бошқармаси билан судлашган.

Иккиси ҳам ҳудудларни ўз номига Свердлов район халқ депутатлар кенгашининг ижройи комитетининг қарорига кўра 1989-йилнинг июлида олганини билдиришган.

Бироқ ўша вақтда бу ерлардаги Қора ёғоч ўрмони саз болуп турган ва ернинг эгалари вақтинча бу ерга уй қурмай туришга қарор қилиб, дарахтлар экиб, келажакда уларни кесишни режалаштиришган.

«Уларнинг (Базарбаев билан Жетигенованинг) қуриган ер участкаларининг атрофида эбак эле уйлар қурилиб, одамлар истиқомат қилишмоқда. Улар эса қачон қурийди деб кутишган. Энди қурилиш ишларини бошласа бўлади, дарахтлар катта бўлиб, ер қурғаган, улар уй қурилишини бошлгиси келяпти», — дейилади суднинг ҳужжатида.

Натижада Базарбаев билан Жетигенова ерни ўз номига ўтказиб, бироқ кейин улар ерларни қуйидаги одамларга ўтказиб беришган ёки сотиб юборишган.

Kloop.kg мухбирларининг ер участкаларининг янги хўжайинлдаридан изоҳ оли ҳаракатидан фойда бўлмади, улар имконсиз қолишди.

Previous

 

Ҳозир дарахтларни кесиш қандай бормоқда? Kloop.kg видеосидан скриншот.

Next

Янги кўчатлар экилади

Исмаиловнинг айтишича, «дам олувчилар учун хавфли» бўлаётган авария ҳолатдаги дарахтлар паркда кўп бўлгани учун кесиш ишлари бормоқда. Унинг сўзига қараганда, ўтган йили дарахтларнинг парк маъмурияти биносига қулаган.

«Кейин Свердлов районининг агрономи атроф-муҳитни сақлаш бошқармаси билан бирга бизга бу ҳудудга хавф солаётган дарахтларни кесиш тўғрисида буйруқ берди», — деди паркнинг директори.

Унинг айтишича, боғ маъмурияти янги дарахтларни экмоқда — бу мавсумда ўрмончада 200 ёш ясень экилди, энди бир ҳафта ичида яна 100 клен кўчати ва 70 ясень экилади.

Қора ёғоч ўрмончаси — Бишкекнинг шимолий томонидаги собиқ иттифоқ вақтида ботаник-олим Алейсей Фетисов экиб кетган катта боғ. Олим шогирдлари билан бирга ботқоқ ерни қурғатиб, у ерга 50дан ортиқ турли кўчатларни экишган.

Парк ҳудудида ўсган бир нечта дарахтлар Қирғизистон ландшафти ва табиатида учрамайди — Фетисов уларни бошқа давлатлардан олдирган.

Қора ёғоч ўрмончасининг камайиши

Қора ёғоч ўрмончаси — оддий боғ эмас, алоҳида ҳимояга олинадиган тарихий ёдгорлик. Тарихий ёдгорликларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қарорга қарамай, боғнинг ҳудуди 20 йилдан ортиқ вақт давомида босиб олиниб, дарахтлари кесилиб, ичида қурилиш ишлари бўлган.

КҚора ёғоч ўрмончаси кирган тарихий ва маданий эсталикларни ҳимоя қилиш бўйича қонунга кўра, 2015-йилнинг баҳоригача боғ ҳудудида қурилиш қилиш таъқиқланган эди.

Бироқ 2015-йилнинг мартида қонунга ўзгартиришлар киритилиб, ёдгорликларни ҳимоя қилиш бўйича давлат органининг рухсати билан тарихий ва маданий эсталиклар ҳудудида қурилиш ишлари олиб боришга рухсат берилган.

Қора ёғоч ўрмончасида 2005-йилдан 2016-йилгача қандай бино қурилган? Kloop.kgнинг видеоси

Ер босиш сабабли боғнинг майдони икки марта камайиб, олдин 216 гектар бўлса, кейин 130 гектаргача камайган. Паркнинг 40 фоиздан ортиғи уй солиш мақсадида босиб олинган.

Прокуратура бу ерларни бўлиб берган амалдорларни 2012-йили жавобгарликка тортишга ҳаракат қилган —  у вақтда Свердлов райони ҳокимининг собиқ ўринбосари ва собиқ архитектори айбланган эди.

Бироқ иш муддати тугагани сабабли тўхтатилган.

Муаллиф: Элдияр Арикбаев ва Эдил Байизбеков