Кемин районидаги автохалокат: олти киши халок бўлди, икки нафари жароҳатланди

895

Чуй вилояти Кемин районининг Қизил-Октябрь қишлоғининг ёнида «Мерседес-Бенц» кичик автобуси билан «Тойота Хайлендер» автомашинаси қарама-қарши тўқнашди. Олти киши қурбон бўлиб, яна иккиси касалхонага етказилди.

Қирғизистоннинг фавқулотда ҳолатлар министрлиги йўл ҳалокати 13-апрелда бўлганини билдирди.

«Мерседес-Бенц» кичик автобуси билан «Тойота Хайлендер» енгил автомашинаси бетма-бет тўқнашган. Улар «Хонда Одиссей» автомашинасига ҳам урилган.

Натижада «Тойота»нинг тўрт йўловчиси ва кичик автобуснинг икки йўловчиси ҳалок бўлди. Яна икки жабрланувчи Кемин район касалхонасига етказилди.

Дастлабки маълумотлар бўйича ҳалок бўлганлар орасида тўрт аёл ва бир эркак киши бор.

Йўл ҳалокатининг сабаблари ҳозирча аниқланмаган. Ҳуқуқ тартибот органлари текширувларни давом эттирмоқда.

8-апрелда шу йўлнинг 79-чақиримида уч автомашина тўқнашиб, натижада беш киши ҳалок бўлган ва тўрт нафари касалхонага тушган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева