Қийноқ ўтказиш бўйича ТИЗОга қамалган милиционерлар суд ҳукмига қарши арзланишди

855

Қийноқлар бўйича айбланаётган уч милиция ходими Москва район судининг уларни қамоққа олиш тўғрисидаги қарорига қарши арзланишди. Шикоятни Чуй вилоят суди кўриб чиқади.

Айбланувчи томон Москва район судининг қийноқлар бўйича айбланаётган уч милиция ходимини қамоққа олиш тўғрисидаги қарорига қарши даъво қилди.

Айбланувчилар жабрланган кишига ва унинг қариндошларига босим ўтказишганлиги сабабли суд уларни қамоққа олишга қарор қилган. Милиция ходимлари ТИЗОга қамалган.

Жабрланган одамнинг адвокати Мунарбек Супатаев судланувчиларнинг қамоққа олинишини тўғри деб ҳисоблайди.

Супатаевнинг айтишича, 5 апрелда Москва район суди жабрланган одамни ва унинг оиласи ҳимоясини таъминлаш бўйича қарор қабул қилган.

«Эркинликда юрганда судланувчилар жабрланган кишига ҳақиқатдан ҳам таҳдид қилишган […] Улар унинг онасини, отасини қўрқитишган», — деди Супатаев.

Унинг айтишича, жабрланган томонни, турмада жазо ўтаётган кишилар ҳам қўрқитишган.

Жабрланган йигитнинг онаси Михрай Мусабаева Kloop.kg билан бўлган суҳбатда ҳам, турмуш ўртоғига қўнғироқ қилиб қўрқитганлар бўлганини айтди. Унинг айтишича, қўнғироқ қилган киши ўзини «учинчи зонанинг положенеци» деб таништирган.

«У: “Сизларнинг ўғлингиз хавфсиз эмас, ҳозир ҳаммани ўлдиришмоқда, сизларнинг ўғлингизни ҳам ўлдириб кетиши қийин эмас. У оддий киши амалдорлар билан юқори ҳукуматдагиларни ўлдиришса, сизнинг ўғлингиз каби оддий одамлар ҳеч нарсамас” деди», — дейди Мусабаева.

Москва районининг прокуратураси судланувчилар жабрланганларга босим ўтказишга ҳаракат қилишаётганини аниқлади.

Прокуратуранинг маълумоти бўйича ўзларини турмада жазо ўтаётган киши, судланувчиларнинг қариндоши қатори таништирган номаълум шахслар жабрланганларнинг қариндошларини ўлдириб кетамиз деб қўрқитиб, кўрсатмаларини судланувчиларнинг фойдасига ўзгартиришни талаб қилишган.

Кўрсатма олиш учун қийноқ

Милиция ходимларининг устидан 19 минг сомни ўғирлади деб айбланган уч киши арзланган. Жабрланганларнинг сўзларига кўра, Чуй вилоятининг Москва райони ички ишлар бўлимининг ходимлари уларни «калтаклаб» жиноятни бўйнига қўйишга ҳаракат қилишган.

Жабрланганлардан бири бошига ва танасига жароҳат етганини айтди. Унинг айтишича, тезкор ходимлар унинг бошига елим халти кийдириб, у вақти-вақти билан ҳушини йўқотган. У қаршилик кўрсатмаслиги учун унинг устига курси қўйиб, шу курси билан қўлига уришган.

Суд-тиббий ва суд-психология-психиатрия экспертизалари жабрланганларнинг сўзларини тасдиқлаган.

Муаллиф: Регина Им