Балиқчи-Қорумду йўлини битириш учун 5 миллиард сомдан ортиқ маблағ керак

825

Транспорт ва йўл министрининг ўринбосари Азимжан Жусубалиев Балиқчи-Корумду йўлини битириш учун 5,3 миллиард сом керак эканлигини айтди. Ҳозир йўлдаги барча ишларнинг 70 фоизга яқини битмаган.

Жусубалиев Балиқчи-Корумду йўлини битириш учун 5,3 миллиард сом зарур эканлигини билдирди. Унинг айтишича, ҳукумат унга 1 миллиард сом ажратишга тайёр.

Маҳаллий кенгаш депутати Таалай Туйгуновнинг билдиришича, Балиқчи-Корумду йўлининг қурилиши битмаган. Йўл қурилиш ишлари Чолпон-Отадаги от майдони яқинида маблағ йўқлиги сабабли тўхтаб қолган. Йўл қупувчиларга уч ойдан бери маош берилмаган.

«Республика — Ата-Журт» партиясининг раҳбари, депутат Омурбек Бабанов Бишкек-Корумду йўлининг қурилишига боғлиқ тендер қўпол қонун бузиш билан ўтганига аччиқланди. Аниқроқ айтганда, молия министрлиги маблағ бўлмаса ҳам тендер ўтказилган экан.

«Молия министрлиги, пул бўлмаса тендерни қандай ўтказдинглар? Ўтган йили кўчманчилар ўйинлари билан чалғитдингиз, бу йил нима билан яширасизлар?» — деб сўради Бабанов.

У бу тендерга алоқадор собиқ премьер-министр Темир Сариевни ва бошқа амалдорларни жавобгарликка тортиш керак эканлигини айтди. Темир Сариев Омурбек Бабановни ўз насиясидан сўзни бошқага бурмасликка ундади.

«Кўриниб тургандай, у оиласи билан бирга Қирғизистон-Россия тараққиёт фондидан олган 17 миллион долларлик имтиёзли кредит атрофидаги можарога матбуот билан эл эътибор қаратаётгани унга ёқмамаяпти шекилли», – деди Темир Сариев.

2016-йил апрелининг бошида премьер-министр Сооронбай Жээнбеков ҳукумат йўлнинг қурилишини «Мегаком» уяли операторини сотиш ҳисобидан тўлаб беришга ҳаракат қилаётганини айтган, бироқ компания шу бўйича сотилмаган.

«Ҳақиқатни айтганда, тендер пул йўқ вақтда ўтказилди. […] Компаниянинг айби йўқ. Улар ишни маблағ йўқ вақтда бошлаган, ҳамма гап шунда», — деди у.

Премьер-министр Сооронбай Жээнбеков.

Унинг айтишича, шартнома тузилаётганда ҳукумат қурилиш компаниясига 6,8 миллиард сомлик тендернинг 10 фоизини тўлаб бериш вазифасини олган. Жээнбеков бу компания билан шартномани бузиш давлатдан 2,5 миллиард сомни талаб қилишини айтди.

Ҳозир парламент депутатлари уяли операторини сотишга қарши, сабаби у давлатга яхши даромад келтирмоқда.

Балиқчи-Корумду йўлининг узунлиги 104 чақирим, уни жаҳон кўчманчилар ўйинларининг бошланишига — 2016-йилнинг сентябригача таъмирлаб битиришни режалаштиришган.

Транспорт ва йўл министрлигининг маълумотига кўра, ҳозир иш бажарувчи ҳамма ишнинг 33 фоизинигина бажарди — 104 чақирим йўлнинг 34 чақиримигина битирилди.

Жанжалли тендер

Ҳукумат Бишкек-Корумду йўлини қуриш бўйича тендерни 2015-йили ўтказган. 6,8 миллиард сомлик тендерни Хитойнинг ўша вақтда лицензияси бўлмаган «Лонг Хай» қурилиш компанияси ютиб олган.

Қоиданинг бузилиши ҳукумат қошидаги маҳкамалар аро комиссиянинг текширувига сабаб бўлиб, у қурилишга тўсқинлик қилган бошқа қонун бузарликларни ҳам топган.

Қонун бузилган ҳоллар текширалётганда транспорт министри Аргинбек Малабаев билан премьер-министр Темир Сариевнинг ўратсида келишмовчилик бошланган.

Собиқ премьер-министр Темир Сариев.

Сариев қонун бузилишига Транспорт министрлигининг ночор иши сабаб бўлганини айтиб, Малабаевни ишдан олишни таклиф қилган.

Малабаев эса ўз вақтида Сариевни «Лонг Хай» компаниясининг мафаатига сүрөөнчүлүк қиляпти деб айблаган.

Мана шу можаро сабабли Темир Сариев ўз лавозимини топширган. Транспорт министри Малабаев ҳам ишдан кетган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева