«Вечерний Бишкек» ва «К-Ньюс» Атамбаевнинг ҳимоясига бир хил мақола эълон қилди

813

«Вечерний Бишкек» билан «К-Ньюс» сайтларида деярли бир хил мақолалар эълон қилинди. Икки материал ҳам президент маъмуриятининг хатосидан кейинги танқидлардан Алмазбек Атамбаевни ҳимоя қилиб ёзилган.

«Вечерний Бишкек» нашри «Мухолифатни “чалғитувчиси” ёки қандай ноқонуний бойиш тўғрисидаги саволлардан халос бўлиш (“Отвлекуха” от оппозиции или Как избежать вопросов о незаконном обогащении)» деган номдаги материални 13-апрель куни соат 13:48да чиқарган.

Мақоланинг муаллифи қатори Кира Саввина кўрсатилган.

Мақолада айтилишича, Атамбаевнинг рақиблари жамоатчиликнинг «эътиборини чалғитиш» учун матбуот марказининг президентнинг бойлиги тўғрисидаги «хатосига ёпишиб олишган».

«Мухолифатчи жаноблар жамоатчиликнинг эътиборини чалғитиш учун янги ҳеч нарса ўйлаб топишолмаган. Жамоатчилик Атамбаевнинг сўзидан кейин айрим сиёсатчилар қандай бойиб кетгани тўғрисида ўйлана бошлаган эди», — деб ёзади материал муаллифи.

«Вечерний Бишкек» интернет нашрининг сайтидаги мақоланинг скриншоти.

Кейин материалда, муаллифнинг фикри бўйича, «инқилобдан кейин бойиб кетган» мухолифатчиларнинг номлари айтилади: уларнинг орасида вақтли ҳукумат аъзолари ва Омурбек Текебаев ҳам бор.

«Масалан, инқилобдан кейин мультимиллионер бўлайин деб, ўзининг бойлигини деярли юз марта арбытып алган Омурбек Текебаев, агар унга ва унинг оиласига тегишли бўлган кўчмас мулкни оладиган бўлсак», — деб ёзади мақоланинг муаллифи.

Саввина «бойиб кетганларнинг» орасида парламент депутатлари Аида Салянова билан Канибек Иманалиевни ва Текебаевнинг собиқ партиядоши Равшан Жээнбековни ҳам киритди.

Материал муаллифи, шунингдек 2010-йилдаги вақтли ҳукуматнинг аъзолари Эмилбек Каптагаевни, Кенешбек Дүйшөбаевни ва Эдил Байсаловни ҳам эслатади.

Мақола муаллифининг фикрича, бу одамлар қайси маблағ эвазига яшаётганини айтиб бериши учун уларга нисбатан ноқонуний бойиш бўйича жиноят кодексининг моддаларидан фойдалана бошлаш керак.

«Атамбаев тўғри айтади, бу моддадан фойдаланиш керак. Натижада бу барча давлат амалдорларига, парламент депутатларига сабоқ бўлиши учун прецедент тузиш керак», — деб ёзилади мақолада.

Деярли шундай, сўзма-сўз мақола «К-Ньюс» порталида ҳам эълон қилинган, бироқ мавзуси «Ноқонуний бойиш бўйича модда кимга қўлланиши мумкин (Кому может грозить статья о незаконном обогащении)» деб аталади. Унда муаллиф қатори нашриёт таҳририяти кўрсатилган.

«К-Ньюс» интернет нашрининг сайтига чиққан мақоланинг скриншоти.

Kloop.kgнинг мухбири материалнинг муаллифи Кира Саввина билан сўзлашишга ҳаракат қилди, бироқ «Вечерний Бишкек» интернет нашрининг бош муҳаррири Виктория Куренёва муаллиф билан боғлашдан бош тортди.

Президентлик лавозимига номзод бўлаётган депутат Омурбек Бабановга яқин бўлган «К-Ньюс» интернет нашрининг муҳаррирларидан бири  бу материални эълон қилганини, бироқ муаллифи ким эканлигини билмаслигини айтди.

«Барча саволлар бўйича бош муҳаррирга мурожаат қилиш керак. Мақоланинг муаллифини мен билмайман, менга янгиликни беришди, мен шундоққина сайтга чиқардим», — деди у.

«К-Ньюс»нинг бош директори билан боғланишдан фойда бўлмади.

Давлат раҳбарини ҳимоя қилган бир хил мақолалар президентнинг маъмурияти Атамбаевнинг 2003-йили турк ишхонасидаги акцияларини сотгандан кейинги даромади тўғрисидаги рақамларда хатолик бўлгани учун кечирим сўраганидан кейин пайдо бўлган.

Рақамлардаги хатоликни жамоат арбоби Эдил Байсалов сезиб қолган. У ўша вақтдаги турк лирасининг долларга нисбатан курсини текширган. Унинг ҳисоби бўйича Атамбаев матбуот маркази кўрсатгандай 35 миллион доллар эмас, 26 минг доллардан бир оз ортиқ сумма олган.

Президент маъмурияти ишхонанинг бозордаги нарҳи билан компаниянинг устав капиталини аралаштириб юборган.

Муаллиф: Анна Капушенко