Милиция ходимлари қийноқлар бўйича айбдор деб топилиб, давлатга 2 миллион сомдан тўлайдиган бўлишди

1007

Олий суд тўрт милиция ходимини Бишкек яшовчисини қийнагани учун давлатга 2 миллион сом тўлаб бериш мажбурияти юкланди. Жабрланган фуқаронинг адвокатлари компенсация талаб қилиш учун қайта судга мурожаат қилишади.

Қирғизистоннинг олий суди 11 апрелда Бишкек шаҳрининг Свердлов райони милиция бўлимининг тўрт ходимини қийнаш ва ваколатидан ошиқча фойдаланиш бўйича айбдор деб топди.

Тергов версияси бўйича милиция ходимлари бишкеклик Эрмат Алмазбек ўғлини қийнаб, ўғирликни тан олдиришга ҳаракат қилишган.

Суд милиция ходимларини ишдан олишга қарор қилиб, уларга давлатга 2 миллион сомдан тўлаб бериш мажбурияти юкланди.

«Кылым Шамы» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш марказининг вакили Сиймат Жолдошева Kloop.kgга Олий суд жабрланган одамнинг эмас, давлат фойдасига жарима тўлаши тўғрисидаги қарорни нима учун қабул қилганини билмаслигини айтди.

«Биз ҳозир жабрланган кишига компенсация тўлашни талаб қиламиз. Бироқ буни ўзи ҳам жуда катта ғалаба, биз бунга қувоняпмиз. Жараён тўрт йилдан ортиқ чўзилган, Эрмат онаси билан тортган азобни тасаввур қилинг», — деди Жолдошева.

Жабрланган кишининг адвокати Динара Медетова «Голос Свободы» нашри билан бўлган суҳбатда улар милиция ходимларидан компенсация ундириб беришни талаб қилиш учун судга мурожаат қилишларини билдирди.

Ўғирликни тан олдириш учун қийнашган

Алмазбек ўғли 2013-йилнинг 22-мартида унинг уйига номаълум одамлар келиб, Свердлов РИИБнинг шаҳар милиция бўлимига куч билан олиб кетишганини айтиб берди.

Унинг сўзларига қараганда милиция ходимлари у ўзи ишлаган машинав ювиш жойидаги ўғирликни тан олишини талаб қилишган. Сўроқдан кейин ёпиқ турдаги бош суяк жароҳати, мия жароҳати, миянинг ва чап буйракнинг уриниши билан касалхонага етказилган.

Қийноқ факти бўйича жиноий иш қўзғалган.

Жабрланган йигитнинг онаси Кайир Жээренчиева 2013-йилнинг сентябрида ўғли уйдан чиқиб кетаётганда уни уч киши калтаклаганини билдирди. Ҳужум қилганларнинг шахси аниқланмаган, бироқ бирок Жээренчиева бу воқеа суд жараёни билан боғлиқ деган гумонда.

2015-йили Свердлов район суди милиция ходимларини «Хизмат лавозимини суистеъмол қилиш» моддаси бўйича айбдор деб топган. Улар 2 миллион сом жаримага тортилиб, лавозимдан бўшатилди.

Жабрланган томон жазони кучайтириш учун Бишкек шаҳар судига мурожаат қилган, бироқ шаҳар суди милиция ходимларини оқлаб чиққан. Адвокатлар бу қарорга қарши Олий судга арзланишган эди.

Муаллиф: Метин Жумагулов