Парламентдаги коалиция кўпчилигининг тарқашига сабаб нима?

840

КСДП фракцияси парламентдаги коалиция кўпчиликдан ажрашини эълон қилди. Сиёсатшуносларнинг фикрича, бу ҳукуматни хизматидан кетгазиш эҳтиёжи учун эмас, балки конституция реформаса билан боғлиқ.

Президентни қўлловчи КСДП фракцияси парламентдаги коалиция кўпчилигидан “қарама-қаршиликлар сабабли” чиқишини 24 октябрда билдирди.

“Коалициядаги қарама-қаршиликлар анча аввалдан бошланган. Бу ҳаммага маълум ва бу ҳақда кўп айтилган. Лекин биз коалицияни сақлаб қолишга харакат қилиб келдик. Бироқ бизнинг айрим собиқ хамкорларимизнинг охирги харакатлари КСДП фракцияси қўлламайдиган масалаларни юзага чиқарди”, — деб айтилади фракциянинг баёнотида.

Фракциянинг баёнотида депутатлар “Акаев ва Бакиев билан умумий манфаати бўлганлар” ҳамда “уларнинг кўрсатмаларини” бажарганлар билан бир коалицияда бўла олмасликлари таъкидланади. КСДП “Қирғизистоннинг миллий манфаатларига қарши чиқаётганлар” билан ишлай олмаслигини эълон қилди.

“Олдин биз айрим хамкорларимизнинг тўновчиликка алоқаси йўқ эканлигига ишонишни истаганмиз. Бироқ ҳозир, уларга қарши қўйилган энг ёқимсиз шикоятлар хақидаги далилларга ҳамда шоҳидларга кўпроқ учрашганимизда, янги жиҳатлар ва далиллар тўла аниқлангунга қадар улар билан бир коалицияда бўлишдан воз кечиб туришга қарор қилдик”, — дейилади баёнотда.

Коалициянинг тарқаши минстрлар кабинетининг хизматдан кетишини ҳамда фракцияларнинг янги ҳукумат тузувчи янги иттифоқни уюштиришга олиб боради.

Коалициянинг тарқаши — “қонун доирасида”

Сиёсатшунос  Игорь Шестаков КСДП парламент фракциясининг кўпчилик коалициядан чиқиши “қонуний қлам”, чунки КСДПК “Ата Мекен” билан “бирга бир коалиция қайиғида” бўла олмайди деб ҳисоблайди.

Унинг айтишича, фракциялар ўртасида бир неча ойдан бери “компроматлар жанги” давом этиб келмоқда.

Сиёсатшунос “Ата Мекен” фракцияси парламент мухолифатида қолишини айтди. У кам сонли фракция бўлган “Ата Мекен” фракцияси референдумнинг эълон қилинишига тўсиқ бўла олмайди деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, Шестаков аввалги чақирилишнинг таркибида “Ата Мекен” Конституцияни реформа қилишни қўллаганини таъкидлади.

“Чиқиб кетган Омурбек Текебаевнинг ўрнида биз Омурбек Бабановнинг “Республика — Ата-Журт” фракциясини кўра оламиз, бу мантиққа тўғри келади, чунки Бабанов хатто ўзиинг сайлов олди дастурида ҳам конституция реформасининг зарурлигини кўрсатиб ўтган”, — деб таҳмин қилади у.

Сиёсатшуно коалицияга “Бир Бол” ҳамда “Онугуу-Прогресс”нинг қўшилиш-қўшилмаслиги ҳозирча номаълум эканлигини айтди.

“Бизда мухолифат бўлмаган, фракциялар кўпчилик коалициядан ўрин ололмай қолгани учун, уларни у ерга қўшишмагани учун мухолифат бўлиб келишган” , — деди у.

Шестаков ҳукумат амалда хизматдан кетмай, “айни премьер-министр қолади” деб ҳисоблайди.

“Биз “Республика — Ата-Журт” юз фоиз қўшилган кўпчилик коалицияга эга бўламиз ва ҳукуматда уларнинг вакиллари пайдо бўлади”, — деди у.

Коалиция конституция реформаси сабабли”тарқаб кетди

Сиёсатшунос Медет Тологоновнинг фикрича, коалиция бунга қадар йиғилиб қолган қарама-қаршилар сабабидан тарқади.

Унинг фикрича, янги коалицияни аввалгисидан чиқиб кетган энг йирик КСДП фракцияси ташкил қилади.

"Республика — Ата-Журт" билан маълум бир ярим-ёрти дўстлик алоқалари шакллангандан кейин уни жалб қилса ҳам бўлади. Бу икки энг йирик фракция янги коалицияда бирига оладиган бўлгандан кейин, уларга бир кичик фракция керак, шунда янги коалиция уч фракциядангина иборат бўлиб қолиши мумкин”, — деди у.

Тологонов коалициянинг тарқаши ҳукуматнинг иши эмас, констутуция реформаси билан алоқадор деб ҳисоблайди.

“Ҳукуматга нисбатан қандайдир бир муҳим танқид ҳам айтилган эмас. Ҳукуматнинг баённомаси бошланиб, бари ўша вақтда келиб чиқди, бироқ бу шунчаки воқеаларнинг тўғри келиб қолиши”, — деди у.

У премьер-министр президент кампаниясига яқин, кейинги йили алмашади деб ҳисоблайди.

Муаллиф: Анна Капушенко