AT&T 85 миллиард долларга HBO ҳамда Warner Bros. Ширкатларини сотиб олади

855

AT&T таркибига HBO, CNN ҳамда Warner Bros. кирувчи Time Warner медиаконгломератини сотиб олишини эълон қилди. Келишувнинг миқдори 85 миллиард АҚШ долларидан ортади.

AT&T “Тахтлар ўйини”ни ва DC Comics оламини сотиб олади

Американинг AT&T телекоммуникация корпорацияси 85 миллиард долларга Time Warner конгломератини сотиб олади. Бу ҳақда AT&Tнинг вакиллари билдиришди.

AT&T мазкур шартнома натижасида HBO, CNN, CW каналларини, Warner Bros. ҳамда New Line Cinema киностудияларини назорат қилиш имконига эга бўлади. HBO кабел канали спорт воқеаларини - аниқроғи, боксни – ёритади ҳамда “Секса в большом городе”ва “Игры престолов”каби сериаллар намойиши билан машҳур.

Warner Bros. студияси Бэтмен ва Супермен кирувчи DC Comics оламига бўлган ҳуқуққа эгалик қилади.

АҚШ ҳукумати мазкур келишувларга қарши

Time Warner медиаконгломерати икки йил аввал NBC каналлар тармоғига ҳамда Universal киностудиясига эгалик қилган Comcast компанияси билан тузилган келишувни тасдиқлади.

АҚШнинг Юстиция департаменти мазкур келишимни текшириб, монополияга қарши даъво аризасини тайёрлади. Натижада Comcast 45 миллиард долларга Time Warnerни сотиб олишдан воз кечди.

AT&T билан Time Warnerнинг ўртасидаги келишимни бу ширкатларнинг етакчилари “идеал мослик” деб аташса ҳам, бу ҳақдаги янгилик ҳам сиёсатчиларда савол туғдирмоқда.

АҚШнинг президенти хизматига республикачилардан чиққан номзод Дональд Трамп “бу келишув менинг администрациям бор экан қўлланмайди, чунки бу жуда катта кучни бир қўлга тўплаш билан баробан”, деб билдирди.

Демократлар номзоди Хиллари Клинтон ҳозирча бу вазиятга изоҳ бермади. Унинг сайлов бўйича хамкори, вице-президенлик хизматига номзодини қўяётган Тим Кейн “рақобатни қўллашини” ҳамда “[ҳукуматни] озроқ тўплаш айниқса медиа тармоғида асосан ёрдам беришини” айтди.

Алоқа операторлори йўналишини ўзгартирмоқда

Йирик операторлар ривожланишнинг янги йўлларини излашмоқда, чунки уяли алоқанинг оммавийлиги ўсмай қолди.

AT&T медиа тармоғига киришмоқчи бўлди.Time Warner — корпорация сўнги йиллари сотиб олган иккинчи йирик кашфиёт. 2015 йили корпорация DIRECTV телекўрсатув компаниясини сотиб олиш учун деярлик 50 миллиард доллар сарфлаган.

Time Warnerни сотиб олиш билан AT&T медиа бозорида таъсирини ошириб, янги контент тузишга ҳамда реклама ҳудудини ўзлаштиришга имкон топади.

Муаллиф: Азмат Омуралиев