Ироқ аскарлари Мосулга яқинлаб қолди

1007

Мосул учун кураш етти кундан бери давом этмоқда. Курт кучлари ҳамда террорга қарши коалициянинг қўллови билан Мосулнинг атрофидаги христиан шаҳарлари бўшатилди. Турк харбийлари жангда ўзлари ҳам иштирок этиши кераклигини айтиб келмоқда.

Ироқ харбийлари Мосулга жуда яқин ерга келиб қолишди. Курт кучлари билан антитеррор коалициянинг қўллови билан улар Каракош ва Бортелла деб аталган христиан шаҳарларини бўшатишди. ИШИД жойлашиб олгандан бери шаҳарларда ҳеч ким яшамай бўш қолган эди.

Ироқ армиясининг харбийлари. Сурат: Star Tribune
Ироқ армиясининг харбийлари. Сурат: Star Tribune

ИШИДнинг аскарлери Мосулгача бўлган йўлга   мина ўрнатиб, ироқ харбийларига худкушлар томонидан бир неча хужумлар бўлган.

Тутун пардаларини пайдо қилиш учун жангарилар Мосулнинг жанубидаги саноат ишхоналаридаги нефть ва мой заҳираларидан ташқари гугурт заҳираларини ҳам ёндиришган. Ироқ армияси билан коалициянинг харбийларига ҳимояловчи ниқоб ҳамда противогаз кийиб олиб юришга тўғри келган. Ёнаётган гугуртни ўчириш учун икки-уч кун керак бўлади.

Мосул осмонидаги тутун. Сурат: Wall Street Journal
Мосул осмонидаги тутун. Сурат: Wall Street Journal

Жонли қалқон қатори ИШИД Мосулдаги 550 оиладан фойдаланмоқда. Халқни қўрқитиш учун ИШИД 284 эркакни отган.

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зейд Раад аль Хусейн ИШИД одамларни жонли қалқон қатори фойдаланишгина эмас, агар чекинишса уларни ўлдириши ҳам мумкин деб ҳисоблайди.

Она ва бола Мосулдан чиқиб кетишга улгурган. Сурат: WCFCourier
Она ва бола Мосулдан чиқиб кетишга улгурган. Сурат: WCFCourier

“ИШИДнинг жангарилари маҳаллий ахолининг озод этилганини кўришни истамай уларни йўқ қилиш хавфи ҳам бор,— дейди аль Хусейн — ИШИДни инсон ҳаётини қадрламаслигини биламиз, Ироқ ҳукумати инсонларни ҳимоя қилиш учун қўлидан келган барча нарсани қилиши керак”.

ИШИД эгаллаб олган вилоятда ироқ христианлари,курт-езидлар, сунний ва шия мусулмонлари ўтроқлашган эди. Христиан шаҳарлари бўлган Каракош ҳамда Бортелланинг бўшатилганини эшитишиб, Эрбил шаҳрига кўчиб кетган ироқ христианлари байрам тадбирларини ўтказишган.

Ироқ христианлари Каракош билан Бортелланинг бўшатилишини нишонлаш. Сурат: CNN
Ироқ христианлари Каракош билан Бортелланинг бўшатилишини нишонлаш. Сурат: CNN

Ироқ армиясининг генерал-лейтенанти Рияд Жалаланинг айтишича, бўшатилган шаҳарларда аҳоли қайта қайтиб келиши учун инфраструктурани таъмирлаш ишлари бошланиш арафасида.

Ироқни бўшатиш харакатларига турк ҳарбийлари ҳам қатнашишни истайди. Таҳминан 500 аскар Мосулдан узоқ бўлмаган Башиг шаҳрига жойлашган.

Туркия жангда қатнашишни хоҳлайди, лекин Ироқ турк ҳукуматининг таклифини бир неча бор рад қилиб, харбийларини Башигдан олиб чиқиб кетишга чақирган.

Түрк харбийлари Башигда жойлашган. Сурат: Business Insider
Түрк харбийлари Башигда жойлашган. Сурат: Business Insider

“Турклар урушда қатнашишни истаётганини биламан. Рахмат, агар керак бўлиб қолса, Ироқ ёрдам сўраб мурожаат қилади”, — деган Ироқнинг премьер-министри Хайдер аль Абади.

Туркиянинг премьер-министри Бинали Йилдирим бундай баёнотни провокация деб атаб, Ироқ ҳукуматини танқид қилган. У турк харбийларини Ироқнинг ҳудудидан олиб чиқиб кетишдан бош тортган. Турк ҳукуматига, шунингдек, Мосул учун жангда Туркияга қарши бўлган курт харбийларининг ҳам иштироки ёқмаяпти.

Курт аскарлари “Твиттер”да онлайн-канал очиб, Мосул учун бўлган жангни ёритиб туришибди.

Ироқ армиясининг генерал-лейтенанти Абдул Вахаб Ас-Саади билдирганидек, Мосул тўла қўлгв олинмагунча жанг тўхтамайди.

Мосулни бўшатиш операцияси 17 октябрда бошланган. Ироқ артиллерияси шаҳарга 16 октябрь куни тонгда хужум бошлаган.

Ироқ ҳукумати билдирганидек, Мосулнинг бўшатилиши Ироқдаги “Ислом давлати”ни енганини билдиради. Шаҳар ИШИДнинг назоратида 2014 йилдан бери туради. Мосул — Ироқдаги иккинчи йирик шаҳар ҳамда ИШИД назоратидаги сўнги ҳудуд бўлиб ҳисобланади.

ИШИД — бир қанча давлатда, жумладан Қирғизистонда ҳам таъқиқланган экстремисттик ташкилот. “Ислом давлати”  Ироқ ва Суриянинг ҳудудида “халифалик қуриш мақсадида” иш олиб боради. Ташкилот ўз асирларига ва рақибларига нисбатан бешавқатлиги билан маълум.

Муаллиф: Айдай Иргебаева

Асосий сурат: Business Insider