Қирғизистон футбол жамоасига бош мураббий этиб Максим Лисицин  тайинланди

287

Қирғизистон футбол иттифоқи 46 ёшли Лисицин билан шартнома бир йилга тузилгани ҳақида хабар берди. У сентябрь ойида бошланадиган ЖЧ-2026 саралаш босқичининг учинчи босқичи якунига қадар терма жамоада хизмат қилади.

Лисицин Қирғизистонда тўрт йил аввал иш бошлаган. 2022 йилда унинг бошчилигида Қирғизистон U-20 ёшлар терма жамоаси Осиё Кубоги финалига чиқди. У 23 ёшгача бўлган Қирғизистон олимпия терма жамоасини Осиё чемпионати саралаш ўйинларида ҳам бошқарган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон футбол иттифоқи Стефан Таркович Қирғизистон футбол жамоаси бош мураббийлигидан кетгани ҳақида билдиришган.