Қозоқ операторлари Қирғизистоннинг интернет-провайдерлари учун аввалги нархни қолдиришади

932

Қозоқ операторлари қирғиз интернет-провайдерлари учун йил сўнгига қадар эски нархларни қолдиришга рози бўлишди. Бу келишув икки ойдан бери келаётган нархлар атрофидаги баҳсларга нуқта қўйди.

Алоқа операторлари ассоциациясининг (БОС) ижрочи директори Нурбек Абасканов Kloop.kgга Москвада 17-18-октябрда ўтган сўзлашувларнинг натижасида қозоқ провайдерлари қирғиз ҳамкорлари учун Интернетнинг нархини ўз холича қолдирадиган бўлишганини айтди.

“Ҳозирча имзоланган шартномалар йўқ, икки-уч кун кутиб туришга тўғри келади, шундан кейин нарх қимматламайди деб айта оламиз. Лекин бугун улар [ташқи] каналларни ишлатиб, бизнинг шартларни бажаришди”, — деди у.

Абаскановнинг айтишича, қозоқ провайдерлари узоқ муддатгача “июлдаги нархларни” 1 сек/мбит учун 15 доллар миқдорида қайта қолдиришга рози.

“Келишувларнинг шартлари бўйича, нарх доимий кўтарилмаслиги керак, хатто 1 январдан бошлаб нархлар арзонлай бошлайди”, — деди у.

Қирғиз ва қозоқ операторлари икки ойга яқин Интернетнинг нархи борасида келиша олмай келишган. Қирғиз давлат идоралари интернет арзонлашини, қозоқ провайдерлари эса қимматлаши ҳақида айтиб келишган.

Қирғиз оператори “Эл Кат” ташқи алоқа каналини ўчирганини, чунки компания нарх кўтарилган шартномага қўл қўйишдан бош тортганини “Акнет” интернет провайдери 20 октябрда маълум қилган. Бу қозоқ провайдерлари нархни “икки-уч баробарга” кўтаргани сабаб бўлган.

Компания ўз мижозларини кечки пайт тезлик озайиши тўғрисида огоҳлантирган. Шунингдек оператор абонентларни Интернетга улашни тўхтатган.

Лекин “магистрал оператори” билан шартнома тузилганини, Интернетнинг тезлиги барқарорлашганини “Акнет” 24 октябрда  хабар қилган. Компания абонентларни Интернетга туташтиришни қайта бошлаган.

Қирғизистонга интернетнинг 90 фоизи Россиядан Қозоғистон орқали келади. Россия-Қозоғистон чегарасида трафик мбит/сония учун $1дан сотилади.

Август ойида Қозоғистон интернет-провайдерлари Қирғизистон компанияларига интернет учун нархлар қимматлашини айтиб огоҳлантириш берган. Унда мбит/сония учун $10-15дан $30-50гача нархлар кўрсатилган. Бу Қирғизистонда интернет баҳосини қимматлашига ва тезлигининг камайишига олиб келган.

Муаллиф: Александра Титова