Шекспирнинг 17 пьесаси ҳаммуаллифликда ёзилган деб топилди

800

Беш ўлканинг олимлари Уильям Шекспирнинг “Генрих VI” номли тарихий пьесасининг уч қисми драматург Кристофер Марло билан ҳаммуаллифликда ёзилган деган хулосага келишди. Унинг ўнлаган бошқа асарларида ҳамкорликдаги ижоднинг белгилари топилган.

“Генрих VI”ни Шекспирнинг ёлғиз ўзи ёзмаган

23 олимлардан иборат халқаро гуруҳ “Генрих VI” пьесасини Уильям Шекспир Кристофер Марло билан ҳаммуаллифликда ёзганини тасдиқлади.

Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, пьесанинг уч қисмида ҳам Марлонинг қўли бор. Oxford University Press нашри китобнинг бош саҳифасида Кристофер Марлонинг исми қўйилган янги версиясини чиқармоқчи. Бу Шекспирнинг иши ҳаммуаллифининг исми билан биргаликда чиқарилган биринчи ҳолат.

Англия қироли Генрих VI портрети, у ҳақдаги пьеса ҳаммуаллифликда ёзилган деб топилди
Англия қироли Генрих VI портрети, у ҳақдаги пьеса ҳаммуаллифликда ёзилган деб топилди

Олимлар бундай хулосага Шекспир билан Марлонинг ишларига семантик статик тадқиқот ўтказгандан кейин келишди. Улар Шекспир tonight, beseech, gentle, answer, spoke сўзларини,   Марло эса — familiar spirit, cull out, oh hold me, see, forsake me, curse, ugly, change сўзларини кўп қўлланганини кузатишган.

Тадқиқот гуруҳининг етакчиси Гэри Тейлор таъкидлаганидек, “бу сўзларни Шекспир ўйлаб топмаган. Бироқ биз Шекспир ўша 20 йил ичида tonight сўзини бошқа драматургларга нисбатан бир қанча кўпроқ қўлланганини айта оламиз.

Тейлор олимлар фақатгина сўзларни ўхшашлигини эмас, уларнинг комбинациясини ўрганишганини тушунтирди.

Шекспир пьесаларининг учдан бир қисмининг аксарияти ҳаммуаллифликда ёзилган

Олимлар гуруҳи Шекспир пьесаларининг 38 фоизини у ўзи ёлғиз ёзмаган деган хулосага келишди. Тадқиқотчилар у ”Жанна Д’Арк” пьесасининг бир қисмини ёлғиз ёзмаганини аниқлашади. Аввалги тадқиқочилар ҳам Шекспирнинг  “Яхши якунланганнинг бари яхши” («Все хорошо, что хорошо кончается») номли комедиясига драматургнинг вафотидан кейин англиялик шоир Томас Милдтон тузатишлар киргизган деб таҳмин қилишган.

Олимлар гуруҳи Шекспирнинг 44 пьесасининг ичидан ўн еттиси ўз давридаги драматурглар билан ҳамкорликдаги меҳнат натижаси бўлган деган хулосага келишди.

Oxford University Press Шекспир асарларининг “New Oxford Shakespeare” номли тўлиқ сайланмасини чиқаради, унга 44 пьесанинг бари киргизилмоқчи.

Олдин Оксфорд университетининг нашри Шекспирнинг канони 39 пьесани ўз ичига олиб, унинг ичидан саккизтаси ҳаммуаллифликда ёзилган деб ҳисоблаб келган.

Бошқа тадқиқотчилар Тейлор жамият “Шекспирнинг ҳаммуаллифликда ёзилган ишларининг сонига аввал етарли баҳо бермай келганини” билдирди.

Кристофер Марло ўзи ким?

Кристофер Марло 1564 йили, Уильям Шекспир билан бир йилда туғилган. Шекспир каби, Марло Елизавета даврининг шоири ва драматурги бўлган. У етти пьеса, жумладан ”Доктор Фауст” ва “Эдвард II” пьесаларини ёзган.

Марлонинг ёшлик вақти дея таҳмин қилинган сурат.
Марлонинг ёшлик вақти дея таҳмин қилинган сурат.

Марло Шекспирдан аввалроқ ёза бошлаган, бироқ ундан 23 йил олдин вафот этган. Марлонинг ўлими атрофида кўп миш мишлар бўлган – кимдир у атеистик дунё қараши учунқиролича Елизаветта Iнинг буйруғи билан заҳарлаб ўлдирилган деса, яна кимлардир у ўзини ёлғондан ўлган қилиб кўрсатиб, Шекспир учун пьеса ёзишни давом эттирган деб ҳисоблашган.

Шекспир билан Марло бир-бирига кучли таъсир кўрсатиб, рақобатчи ҳисобланган. Лекин сўнгги ўрганишлар, улар рақобатчи бўлишига қарамай ҳамкорликда ишлаган вақтлари ҳам бўлганини кўрсатади.

Муаллиф: Азамат Омуралиев