Видео: Кесилиб кетган Раппопорт аллеясининг ўрнига нима қурилди?

718

Иссиқ кўл вилоятининг раҳбаряти июнь ойида Балиқчи – Қорумду йўлини таъмирлаш учун Раппопорт аллеясини кесган эди. 700 тупдан ортиқ дарахт кесилиб, маҳаллий яшовчиларга ўтин қатори тарқатилган. Бу ернинг ҳозирги кўриниши қандай бўлиб қолди?

Дарахтларнинг оммавий турда кесилишига уларнинг «яроқсизлиги» ва автойўлнинг реконструкцияси сабаб бўлган. Бундан ташқари жаҳон кўчманчилар ўйинларини ўтказиш учун от майдони қурилган.

Боғнинг бир қисми 2014 йили биринчи халқаро кўчманчилар ўйинини ўтказиш учун кесилиб, автомобил тўхташ жойига айлантирилган.

Аллеянинг таг-томири билан йўқ қилиниши қирғизистонликлар орасида норозиликларга сабаб бўлди. Институт раҳбари Нурсултан Чингужуев дарахтлар қариб кетганини, зудлик билан кесмаса, ўзи қулашини Kloop.kgга айтган эди.

«Дарахтлар қариган, кесиш вақти келган. Улар биологик томондан ҳам, механик томондан ҳам жабрланган. Ўсиши ҳам секинлаб қолган», — деган у.

Эколог Эмиль Шукуров эса, дарахтларнинг ҳолати яхши эканлигини, ҳукумат «тижорий» мақсадда кесаётганини билдирди.

«Бунинг барчаси тижорий мақсадда бўлмоқда. Ўтган йили борганимда, дарахтларнинг ҳолати яхши эканлигини, яна кўп йиллар яшашини кўриб келгандим», — деди у.

Ўрмон институти теракларнинг ўрнига йирик дарахтлардан уч тилкелүү аллея яратишни таклиф қилди. Кесилган тераклар маҳаллий яшовчиларга ўтин қатори тарқатилиб берилди.

Аллеянинг узунлиги деярли 5 чақиримни ташкил қилади. Дарахтлар 1934-йили маҳаллий от заводининг раҳбари Леонид Раппопортнинг ташаббуси билан экилган эди.

Муаллиф: Анна Капушенко

Видео: Тилек Бейшенали уулу, Азат Рузиев