ОАВ: Тўқмоқ шаҳар кенгашига парламент депутатининг тўрт қариндоши сайланган

112

Exclusive нашри журналистлари 17 ноябрда ўтган сайлов натижаларига кўра, парламентарий Медербек Саққараевнинг қариндошлари Тўқмоқ шаҳар кенгаши депутатлари бўлгани ҳақида материал тайёрлади.

Нашр маълумотларига кўра, депутатлик мандатларини Саққараевнинг рафиқаси Назгул Мааткеримова, унинг қизи Жанара Саққараева ва қудаси Тинайбек Сансизбоев қўлга киритган. Уларнинг барчаси «Эл Биримдиги» партиясидан сайланган.

Тўртинчи сайланган депутат — Саққараевнинг жияни Анарбек Маликов «Интимақ» партиясидан шаҳар кенгашига сайланган.

Exclusive маълумотларига кўра, 2021 йилда ҳам Саққараевнинг тўрт қариндоши маҳаллий сайловларда ғолиб чиққан. Ўша пайтда улар орасида Анарбек Маликов ва шаҳар кенгаши спикери бўлган Тинайбек Сансизбоев ҳам бор эди.

Медербек Саққараев — Тўқмоқ шаҳрида туғилган. 2012 йилда у ўз шаҳарининг депутати бўлган. 2021 йилда Саққараев Чўй-Кемин яккамандат округидан халқ депутати этиб сайланган. Ҳозирги пайтда у «Ата-Журт Қирғизистон» парламент фракцияси аъзоси ҳисобланади.

17 ноябрь куни маҳаллий кенгаш депутатлари сайловлари бўлиб ўтди: 33 шаҳар ва 231 қишлоқ кенгаши учун сайловлар ўтказилди.