Паралимпиада-2016: Орозбаев пауэрлифтинг бўйича олтинчи ўринни олди

680

Биринчи беллашувда қирғизистонлик спортчи 203 килограмм оғирликни кўтаришга кучи етган. Бироқ Орозбаевнинг кейинги 2 марта ҳаракати самарасиз бўлган. Орозбаев 211 килограмм оғирликни кўтаришга ҳаракат қилган, бироқ спортчи ьунга эришолмади.

203 килограмм оғирликни кўтариш билан қирғизистонлик спортчи 6-ўринни эгаллади.

Паралимпиада ўйинларида рекорд кўрсаткич билан грециялик Павлос Мамалос олтин медалга сазовар бўлди. У 238 килограмм штангани кўтара олди.

Кумуш медал эса мисрлик спортчи Ахмед Мохамедга (233), бронза эронлик Садехзадесалмага насиб қилди (226кг).

Пауэрлифтинг бўйича мусобақада 107 килограмм оғирлик категорияда 10 спортчи куч синашган.

Қоида бўйича спортчи штангани ётган ҳолатда кўтариши керак, ундан кейин кўкракка тушириб, бир оз ушлаб туриб, кейин дарров юқорига кўтариши керак.

Атлетикачиларга уч имконият берилади, энг катта оғирликни кўтарган спортчи ғолиб бўлади.

Риода қирғизистонликлардан охирги бўлиб енгил атлетикачи Арстанбек Базаркулов мусобақага чиқади. У салмоор тош улоқтириш бўйича куч синашади. Мусобақа 15-сентябрда Бишкек вақти бўйича соат 19:00да бўлади.