Суннат, қизлар ва эмиграция. Қирғизистонликлар кўпинча чет ўлкаликлардан нималарни сўрашади?

641

Қирғизистонликлар кўпинча чет ўлкаликларнинг нимасига қизиқишади? Kloop.kg Қирғизистонга келган саёҳатчилар билан савол-жавоб қилиб, маҳаллий аҳоли нималар тўғрисида кўп сўрашини аниқлади.

Kloop.kg редакцияси ҳудудида пиёда ёки автостоп билан саёҳат қилиб юрган етти сайёҳдан маҳаллий аҳоли кўпинча нима тўғрисида сўрашларини билиб кўрди.

Уйланганмисан/турмуш қурганмисан?

Даниэл, Швейцария:

«Бу “Сен қаердан келгансан?” ва “Неччи ёшдасан?” дегандан кейинги учинчи савол. Агар йўқ деб жавоб берсанг, кўринишимга қараб, “ҳали ҳам уйланмаганмисан?” деб ҳайрон бўлишади».

dsc00037

Нима сабабдан уйланмадинг?

Денис, Германия:

«Агар сен эркак бўлиб, Қирғизистонда ишласанг “уйланиш бозорида” имкониятинг юқори бўлади. Масалан, менга кўп одамларнинг қизларига уйланиш тўғрисида таклифлар бўлган. Агар мен 28 ёшда эканлигимни билиб қолишса, унда улар бу ёшда уйланиб, олти боланинг отаси бўлиб қолишганини айтишади. Шунинг учун менга ҳам тезроқ уйланишни таклиф қилишади».

Суннат қилинганмисан?

Равиль, Россия:

«Гап миллат ва унинг дини тўғрисидаги саволдан бошланади. Мен бошқирдман десам, менинг диний эътиқодим ва суннат бўлганлигим тўғрисида сўрашади. Қирғизистонда сўзлашган одамларимнинг 80 фоизи суннат тўғрисида сўрашган».

img_4560

Қимиз қандай экан?

Юлия ва Павел, Украина:

«Бу савол — тузрқдек. Сенга ёқса ҳам, ёқмаса ҳам кулиб туришади. Агар “ҳа” деб жавоб берсанг, ҳурсанд бўлиб қолишади, агар “йўқ” десанг эса аксинча».

Сенга қирғиз қизлари ёқадими?

Жон, АҚШ:

«Эркак сайёҳлар қаторида бўлганлигим учун менга ҳам шу саволни кўп беришган. Мен бу саволга жавоб беришдан қочаман, сабаби унинг ортидан шахсий саволлар берила бошлайди: “қирғиз қизи билан учрашдингми?” ёки “учрашишни хоҳлайсанми?»

img_5225

Ёлғиз саёҳатга чиқиш хавфли эмасми?

Анна, Россия:

«Мен қаерда тунаётганим тўғрисида савол (жавоб: чодирда) ва ёлғиз қўрқинчли эмасми деб ҳайрон бўлишади. “Совуқ эмасми?” деб сўрашади. Шундан сўнг “Мени ёнингга олсанг, иситиб ўтираман” деб ҳазиллашишади».

Сен америкаликмисан?

Денис, Германия:

«Қисқа танишув доим такси ҳайдовчилари билан бўлади. Бишкекнинг такси ҳайдовчилари йўловчиларни уч тоифага бўлишади: маҳаллийлар, россияликлар ва америкаликлар. Агар сен маҳаллийга ўхшамасанг, рус тилида яхши сўзлаша олмасанг, унда сен америкаликсан. Йўлма –йўл мен америкалик эмасман деб ҳайдовчига исботлаб борасан. Ҳайдовчини немис эканлигинга ишонтирганингдан кейин, йўлни қолганини немис машиналари тўғрисида сўзлашиб давом эттирасан».

img_5263-1

Иссиқ кўлга бордингми?

Анна, Россия:

«Энг кўп берилувчи савол бўлса керак. Иссиқ кўлда бўлдингми? Шундан кейин ҳайдовчи ўзининг яхши кўрган жойлари тўғрисида ҳам албатта сўрайди».

Сизлар томонга қандай борса бўлади?

Жон, АҚШ:

«Мендан кўпинча АҚШга қандай қилиб виза олса бўлиши тўғрисида сўрашади. Қимматми, у ерда яшаш қийинми, қанча пул сарфланади, чипталар қанча туради дегандай. Бу саволарга жавоб беришга қийналаман. Сабаби, Қирғизистон фуқароси АҚШга қандай виза олишини билмайман. Қирғизистонда одамлар ғарб ўлкаларига боришга жуда ҳам қизиқишади».

Фото: Регина Им