IWPR: Ўш. Можародан кейинги ҳёт

1039

Ҳозирги тинчлик ва дўстона муҳит ортида қирғиз ва ўзбекнинг ғамхўрлиги ва ташвиши яширинган.

Мақоланинг асли Сabar.asia сайтида эълон қилинган. Унинг муаллифи “Клооп”нинг журналистика мактабининг битирувчиси — Тимур Токтоналиев.

Ўш шаҳридаги бозорга кираверишда қирғиз ва ўзбек тилида мижозларни уйга ширин нон олиб кетишга чақиришади. Беш йил аввал бундай картинкани тасаввур қилиш қийин эди, негаки 2010 йил июнидаги миллатлараро можародан кейин қирғиз ва ўзбек жамоатчилиги орасида муносабатлар бузилганди.

Ҳозир эса бир қарашда икки халқ  бу воқеаларгача бўлгани каби дўстона яшамоқда ва бирга бозорларда савдо қилаяпти. Қалпоқ ва дўппидаги оқсақоллар эса чойҳоналарда иссиқдан ҳимояланиб, кўк чой ичиб Фарғона водийси яшовчиларига мувофиқ тарзда сўнгги янгиликларни муҳокама қилаяпти.

Osh_lepeshkaЛекин олти йил ўтгач ҳеч қандай муаммо қолмади дейиш мумкин эмас.

Ўшлик Гулзат Газиева можаро пайтида ўзининг синглиси билан аранг қутилиб қолган бўлсада, у яшаган шаҳар марказидаги кичик районни унинг уйи ва буюмлари билан ёқиб юборишган.

Унинг фикрича, тўқнашув каталитазорларидан бири яшовчиларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларининг ҳал этилмагани бўлган ва бу ҳолатдан провокаторлар фойдаланган.

Ўш шаҳри Қирғизистоннинг иккинчи иқтисодий маркази ва “жанубий пойтахти” бўлиб ҳисобланади. Ўш, Боткен ва Жалолобод вилоятларининг ички туманларидан келган одамлар оқими ҳисобига яшовчилар сони ошиб бораяпти.

Газиевага кўра, маҳаллий амалдорлар ер, уй ва бошқа маиший муаммоларни фақат пора берганларникини ҳал қилиб беришган.

“Лекин ҳозир мен уларнинг ишида жиддий ўзгаришлар бўлганини кузатмаяпман”, — деб ҳисоблайди у.  — Мен асосий ижтимоий-иқтисодий муаммолар, иш жойлари, ер, уй масалалари ҳал қилинганини сезмадим”.

Амалдорлар ва оммавий ахборот воситалари икки жамоа ўртасида ишонч тўла тикланганини айтишмоқда. Агар Ўшга сайёх сифатида келиб, асосий сайёхлик жойларидан ўтилса бу ростдан ҳам шундай кўриниши мумкин.

Лекин амалда барчаси бундай эмас, деб ҳисоблайди ўшлик хавфсизлик масалалари бўйича эксперт ва Бишкекдаги ЕХХТ Академияси магистранти Замира Исакова.

Эксперт сўзларига кўра, 2010 йил июн воқеаларидан кейин қирғизлар орасида айрим сиёсатчилар, шу жумладан Ўшнинг ўша пайтдаги мэри ва нуфузли сиёсатчи Мелис Мирзакматов ва можародан кейиноқ кузда ўтказилган, 2010 йилги парламент сайловларида парламентда кўп ўрин эгаллаган “Ата-Журт” партияси етакчилари туфайли миллатчилик кучайган.

2013 йилда Қирғизистонда бирлик ва миллатлараро муносабатларни мустахкамлаш Концепцияси қабул қилинган. Унга мувофиқ,  “Қирғизистон Республикаси фуқароси” асосий мақомига мамлакатнинг ҳар бир яшовчиси  хисобга олинишини шакиллантиради ва бу Концепция доирасида уч тилли билим беришни ривожлантиришни кўзда тутади: қирғиз, рус ва инглиз тиллари.

Сўнгги хисобларга кўра, ўзбеклар ахоли сони бўйича қирғизлардан кейин иккинчи ўринда туради ва мамлакатнинг олти миллонли аҳолисидан 14%ни ташкил қилади.

Osh_strawberries-450x304Конституция миллий озчиликлар тилларини ўрганиш ва ривожлантириш учун барча зарурий шароитларни яратишни кўзда тутсада, июн воқеаларидан кейин Ўшдаги  ўзбек тилли икки универститет ва телеканал ёпилган.

2011 йилда ўзбек мактаби ўқувчилари олийгоҳга кириш учун  умумреспублика тестларини (УРТ) топшириш имконияти бекор қилинган ва ўзбек мактаби ўқувчилари қирғиз ва рус тилларини ўрганишни кучайтира бошлаган.

“Бундай ташаббуслар Ўшда яшовчи ўзбеклар ва қирғизлар орасида сунъий чегараларни яратади. Бундан ташқари, бу  ўзбеклар томонидан жавобий ғазабни келтириб чиқаради”, — деб таъкидлайди 2015 йил июнида IWPR учун ёзган мақоласида хавфсизлик масалалари бўйича эксперт Замира Исакова.

Исакова Амур Темур шаҳарчаси яшовчиларидан бири (қирғиз) бир қатор халқаро ташкилотларга ундан шаҳарчадан кўчиб кетиш ёки улар билан ўзбек тилида гаплашишни талаб қилган қўшнилари (ўзбеклар) билан пайдо бўлган муаммода ёрдам беришни сўраб мурожаат қилганини мисол келтиради.

“Шу сабабли тил сиёсати жуда эхтиёткорлик ва барча манфаатдор томонлар фикрини хисобга олиб борилиши керак”, — дейди Исакова.

Шавкат Умаров, икки боланинг 38 ёшли отаси ўзбек тилли мактаблар ишлари тарафдори.  У Ўш четидаги  ўзбеклар зич яшовчи ва унинг ўғли ўзбек мактабига борувчи Шарқ қишлоғида яшайди.

“Ўзбек мактаби” дейишганда сиз бу Ўзбекистондан келган деб ўйламанг. Йўқ биз ўзбек тилига ўгирилган қирғиз дастури бўйича ўқиймиз”, — дейди Шавкат Умаров.

“Можародан сўнг бир йил бундай мактабларни ёпиш фикри айтилган лекин конституциямизда ҳар бир халқ ўз она тилида билим олишга ҳуқуқли деб ёзиб қўйилган”, — деб қўшимча қилади у.

Умаровнинг сўзларига кўра, у ҳеч қачон қирғиз тилининг ўрганилишига қарши бўлмаган лекин мос ўқитувчи йўқ негаки хеч ким оз маош сабабли ўқитишга бормаяпти.

“Масалан, мен ўзбек мактабида ўқиганман лекин шунга қарамай қирғиз тилида бемалол гаплашаман. Ва менинг ўғлим хам шундай бўлади, — дейди Умаров.

— Мен ўғлим ўз ватанининг муносиб фуқароси бўлиб улғайишига, ўз ватанига хизмат қилишига ишонаман”.

Гулзат Газиеванинг айтишича, уни ўзбек дўстлари ва танишлари, хамкасблари кўп ва Osh___-450x304можаро унинг дўстлари билан алоқасига таъсир қилмаган.  У хам ўз атрофида ҳудди шуни кузатади.

Газиева фикрича, унинг шаҳридаги ҳозирги тинчлик  – биринчи навбатда яшовчиларнинг  – қирғиз ва ўзбекларнинг эришган ютуғидир.

“Одамларнинг ўзлари уларга бошқа бундай можаролар керакмаслигини тушунишади. Охир оқибатда уларнинг ўзи жабр кўради”, — деб якунлайди у.

Маълумотнома:  2010 йил 10 июнида Қирғизистон жануби  Ўш ва Жалолободда қирғизлар ва ўзбеклар – бу ҳудудларнинг яшовчилари ўртасида можаро юзага келган. Можаро 15 июнь куни тўла бартараф қилинган. Расмий  маълумотларга кўра, тахминан 400 одам вафот этан ва 2000 одам жабрланган. Иккала шаҳарнинг ҳам катта туманлари ёқиб юборилган.

Расмий версияга асосан, можарони ҳукуматни беришни истамаган собиқ президент Қурмонбек Бакиев командаси режалаган. Бакиев 2010 йил апрелида тахтдан ағдарилган ва дархол  жануб –Жалолобод вилоятидаги ўзининг туғилган ватанига келган.

Мустақил текширувчилар баҳосича, мухолифатчилар бошчилигидаги Муваққат ҳукуматнинг ожизлиги ва жанубда ҳукумат бўшлиғининг юзага келиши ушбу можаронинг чиқишига сабаб бўлган. Шунингдек гўёки ўзбек ахолисини автономия талабини қўллашга чақирган ўзбек тадбиркори Қодиржон Ботиров роли ҳам айтилган.

Қирғизлар ва ўзбеклар ўртасида бу каби можаро  Ўшда 1990 йилда – Қирғиз СССРи чоғида бўлган. Расмий маълумотларга ва тарихчилар баҳоларига асосан  можарога ер етишмовчилиги сабаб бўлган.