Евро-2016: Чемпионатнинг иккинчи ҳафтасидаги ўйинлар жадвали

1406

Футбол бўйича Европа чемпионатининг биринчи тури ортда қолди.  Kloop.kg маҳаллий телеканаллар намойиш этаётган чемпионатнинг иккинчи ҳафтасидаги жадвалини эълон қилади.

Россияликлар чемпионатдан четлатиш қароридан хавотирланиб, англиялик олти мухлис эса Марселдаги бошоломонликлар учун қамоқда жазо муддатини ўтаб ётган вақтда Евро-2016 давом этмоқда ва унинг иккинчи туридаги мусобақлар бошланмоқда.

Илк турда гуруҳларда чинакам фаваритлар аниқлангани йўқ  — масалан, Уэльс термаси уч баллга эга, бироқ у кучли бўлган Англия билан Россия термаларига қарши икки учрашув ўтказиши керак ҳамда унинг плей-оффга ўтиши ҳозирча кафолатмаган.

Биринчи учрашувлардан кейин Бельгия аутсайдер бўлиб ётган  E гуруҳидаги вазият бошқача  — ўз гуруҳида у бир упайга ҳам эга бўлмаган ёлғиз жамоа. Бунга қарамай  бельгияликлар учун энг қийини, Италия термаси ортда қолди. Олдинда ундан бир неча баробар кучсизроқ бўлган Швеция ҳамда Ирландия командалари бор, шу сабабдан Бельгиянинг ⅛ финалга ўтиш имконияти бор.

Бошқа томондан Евро-2016 деярлик режа бўйича ривожланмоқда: Германия ва Испания термалари ғалабага эришди, ҳеч қандай (икки йил аввал голландияликлар билан испанияликлар ўртасидаги учрашувда бўлгани каби)  5-1 ҳисоби рўйхатга олинмади, ҳозирча ҳеч ким майкасини йиртгани йўқ.

КТРК ва НТС телеканаллари орқали кўриш имкони бўлган чемпионатнинг иккинчи турдаги учрашувларининг жадвали билан танишиб олинглар.

Чоршанба, 15-июнь

В гуруҳи: Россия — Словакия 19:00

А гуруҳи: Руминия — Швейцария 22:00

Пайшанба, 16-июнь

А гуруҳи: Франция — Албания 01:00

В гуруҳи: Англия — Уэльс 19:00

С гуруҳи: Украина — Шимолий Ирландия 22:00

Жума, 17-июнь

С гуруҳи: Германия — Польша 01:00

E гуруҳи: Италия — Швеция 19:00

D гуруҳи: Чехия — Хорватия 22:00

Шанба, 18-июнь

D гуруҳи: Испания — Туркия 01:00

E гуруҳи: Бельгия — Ирландия 19:00

F гуруҳи: Исландия — Венгрия 22:00

Якшанба, 19-июнь

F гуруҳи: Португалия – Австрия 01:00

Муаллиф: Азамат Омуралиева

Сурат манбаси : Getty Images