Ўзбекистон қўшни давлатлар фуқароларининг киришига вақтинчалик чеклов киргизди

979

Ўзбекистон ўз ҳудудига қўшни давлатларнинг  фуқароларини киргизишни 25 июнгача тўхтатди. Чеклов Қирғизистонга, Қозоғистонга, Тожикистон ҳамда Туркманистонга тегишли.

Ўзбекистоннинг чегара хизмати қўшни давлатлар фуқароларини ўз ҳудудига киргизишни вақтинча тўхтатганини расмий турда билдирди.

“Бугунги кундан бошлаб Ўзбекистон ўлка ҳудудига Қирғизистондан, Тожикистондан, Қозоғистондан ва Туркманистондан келган фуқароларни, транспорт воситаларини ҳамда юкларни киргизишни вақтинча тўхтатди”, — деб ёзилган билдирувда.

Қўшни давлатлар билан бўлган чегарадаги ўтиш бекатлари 15 июндан 25 июнгача ёпиқ бўлади. Таъқиқ сабаблари маълум қилинмаган.

Қирғизистоннинг Давлат чегара хизматининг матбуот котиби Сажира Чоколова Ўзбекистон ҳукуматининг харакатлари Шанхай хамкорлик ташкилотининг саммити олдидан хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ деб ҳисоблайди.

Матбуот котиби чеклов олинмагунча Қирғизистоннинг Ўзбекистон ҳудудида юрган фуқаролари ҳам ўлкадан чиқа олмасликларини қўшимча қилди. Бироқ у чегарани кесиб ўтишга рухсат берилган Қорасув районидаги Барак эксклавининг яшовчиларига тегишли бўлмайди.

Шанхай хамкорлик ташкилотининг ҳар йили ўтувчи саммити бу йил Ўзбекистоннинг пойтахти Тошкент шаҳрида 23чи ва 24 июн кунлари бўлади.

Муаллиф: Айсулуу Бердалиева