Сурат: Ёнғиндан кейин Исфана бозори қандай таъмирланмоқда?

2115

Исфанада ёнғин боис деярлик тўлиғи билан куйиб кетган марказий “Лайлак” бозори аста-секинлик билан таъмирлана бошланди. Қурулишга пули йўқ айрим савдогарлар савдосини бозор ташқарисида давом эттиришмоқда.

Бозор ҳудудининг 70 фоизи куйиб кетган Исфананинг “Лайлак” бозоридаги кенг кўламли ёнғиндан кейин у ерда таъмир ишлари бошланди.

01

Контейнерлер билан расталарнинг эгалари иш ўринларини ўзлари таъмирлашмоқда, шу сабабдан уларнинг кўпи пул топиш билан машғул.

02

Исфана шаҳрининг Транспорт, алоқа, савдо ҳамда хизмат кўрсатиш департаментининг раҳбари Устажон Наврўзов бозор хусусий бўлгани учун маҳаллий ҳукумат уни таъмирлашда савдогарларга ёрдам бермаслигини айтди.

03 04

Ёнғиндан Замирбек Абдисаматов икки миллион сомдан ошиқ зарар кўрди. У бозорда ўн йилдан бери велосипед эҳтиёт қисмларини сотиб келган, бироқ ўрнини таъмирлашга маблағ тополмаганидан ҳозор бозор ташқарисида савдо қилишга мажбур.

“Бозордаги растамни қайта тиклашим учун 400 минг сом пул керак, бундан ташқари керакли ҳужжатларни тайёрлашим зарур. Менда эса буларни қилишга имконим йўқ, пулим ҳам етмайди.”, — дейди у.

05 06

“Лайлак”нинг яна бир савдогари Кадир Орозбаев уч миллион сомдан ошиқ зиёнга учраган. Янги савдо растасини қуриш учун унга олти миллион сомга яқин маблағ керак.

Исфананинг марказий бозоридаги ёнғин 20 майда бўлган. Ўша вақтда 5 дўкон, 2 ёпиқ савдо растаси ҳамда 15 ошхона куйиб кетган. Ёнғин сабаблари ҳали ҳам номаълум. Исфана шаҳрининг мэрияси тергов давом этаётганини айтишди.

Муаллиф: Данияр Бахридинов