Видео: КТРКнинг назорат кенгашининг аъзолари ЛГБТ ҳуқуқлари ҳақидаги кўрсатувни муҳокама қилишди

861

КТРКнинг жамоат назорат кенгашининг аъзолари навбатдаги йиғинда Ой ордодастурининг ЛГБТ ҳуқуқларига бағишланган кўрсатувини муҳокама қилишди.  Kloop.kg йиғинни тўғридан-тўғри олиб кўрсатди.

“Ой ордо” кўрсатувининг  ЛГБТ  ҳуқуқларига бағишланган дастури Жамоат биринчи каналининг (КТР) жонли эфирида 12 май куни тунда кўрсатилган. Дастурнинг бош меҳмони гей эканини очиқ айтган Максим бўлган.  У “Ой ордо”нинг эфирида ўзининг жинсий ориентациясини қандай тушунганлиги ҳамда маиший ҳаётида қандай муаммоларга дуч келиши ҳақида айтиб берган.

ЛГБТ ҳуқуқлари оқловчиларининг тарафдорлари қатори кўрсатувга фаол Сумсарбек Мамиралиев билан блоггер Данияр Айтман иштирок этган. Улар Конституция одамларга бир жинсли никоҳларни қуришига имкон бериши кераклигини айтишган.

Уларнинг фикрига қаршилар собиқ депутат Турсунбай Бакир уулу ва Мавлян Аскарбеков бўлишган. Бакир уулу давлат  ”жамоат тинчлиги ва одоб-аҳлоқ қадриятларини сақлаш учун фуқароларнинг ҳуқуқларини чеклай олишини айтган.

Кўрсатув ижтимоий тармоқларда турли реакцияларни пайдо қилган. “Киргиз Чоролору” ҳамда “Калис” харакатларининг вакиллари 19 майда митингга чиқишиб, “Ой ордо”нинг ЛГБТ ҳуқуқларига бағишланган КТРКнинг ходими Айгүл Курмановани ишдан кетказишни талаб қилишган.

Муаллиф: Айсулуу Бердалиева