АҚШ элчихонаси соқчилари фаолларга Орландода вафот этганлар хотирасига шам ёқишга ҳалал берди

962

Бишкекдаги Америка элчихонаси хавфсизлик хизмати ходимлари 15 фаолга гей-клубда 50 одам отиб ўлдирилган, Орландодаги террорчилик ҳаракати пайтида вафот этганлар хотирасига шам ёқишга ҳалал берди.

Таҳминин 15 нафар бишкеклик фаоллар 14 июн куни Орландода халок бўлганлар хотирасини хотирлаш учун Бишкекдаги Америка элчихонаси ёнида йиғилди.

Акция ташкилотчилари — “Тенг ҳуқуқ учун” гуруҳи асосчиси Михаил Кудряшов — Kloop.kgга соқчилар гул қўйишга рухсат бергани лекин бошқа ҳар қандай ҳаракатни таъқиқлаганини айтди.

“Бизга биринчи қилган нарсалари — бу бизнинг кайфиятимизни бузганлари бўлди. Иккинчиси — биз ўлганлар ҳотирасини ёдга олишимиз учун шам ёқишга ва ЛГБТ йигитлари ўлгани сабабли рамзий манода бўлиши учун камалак ленталарини боғлашга рухсат беришмади”— деди у.

Кудряшовнинг айтишича, акция бошлашдан аввал у элчихонага қўнғироқ қилган ва акция ўтказишга мумкинми деб сўраган ва унга телефон суҳбатида хотирлаш тадбирини ўтказишга рухсат беришган.

“Биз элчихона ёнига келдик ва у ерда ўтирган одамлар — формадаги эркак ва аёл  — видеога олмаслигимизни, суратга олмаслигимизни ва ҳеч нарса қилмай фақатгина гул қўйиб кетишимизни айтишди”, — дейди у.

Акция иштирокчиси Сергей Костюковнинг Kloop.kgга айтишича, фаоллар Орландода бўлган терактни билганларидан кейиноқ тазия билдиришни хохлашган.

“Соқчилар бизга нисбатан жирканч муносабатда бўлишди. Биз тазия билдириш учун келдик улар эса шундай муносабатда бўлишди”, — дейди у.

“Мен фақат ўлганлар хотирасини ёдлаш учун бордим бошқа хеч қандай манфатдорлигим йўқ эди. Асосан биз нимани хохлаган бўлсак шуни қилдик, лекин элчихонада бизга бўлган муносабатнинг асорати қолди”, — деб қўшимча қилади акциянинг бошқа иштирокчиси Натали.

Бу тадбирни ёритаётган Kloop.kg мухбири Александра Титованинг айтишича, унга акцияни суратга олмасликни таъқиқлашган ва олинган суратларни ўчиришни сўрашган.

“Мен матбуотдан эканинимни кўрсатиш учун бэйджикимни олдим — улар узоқ вақт уни кўриб туришди ва менинг исмимни ёзиб олишди.  Улар: “Суратга олма”, “Юрма”, “Бу ерга қарама” дейишди, шундай муносабатда бўлишди”, — дейди у.

Америка элчихонаси ходимларидан мақола чоп этилиши чоғида изох олиш имкони бўлмади.

Орландо гей-клубидаги отишма

Американинг Флорида штати Орландо шаҳридаги ҳужум 12 июн куни рўй берди — яшовчилардан бири 300 одам бўлган “Pulse”  гей-клубида ўқ узган. Натижада 50 одам вафот этти яна 53 нафари яраланди.

Флорида ҳукумати ҳужумни террор акти қатори баҳолади. “Рейтер” нашрининг маълумоти бўйича, гей-клубдаги отишмаган дунёнинг бир қатор ўлкаларида, жумладан Қирғизистон билан АҚШда ҳам террор ташкилоти деб топилган “Ислом давлати” жавобгарликни бўйнига олди.

Би-би-сининг ҳуқуқ тартибот органларига таяниб маълум қилишича, ҳужум қилган одам   Флоридада яшаган ва G4S соқчилик компаниясида ишлаган АҚШнинг 29 ёшли фуқароси  Омар Саддики Матин бўлган.

Америка ОАВлари террор хужумини 2001 йил 11 сенябрдаги террор худжумидан кейинги энг катта террор хужуми деб атаган.

АҚШ президенти Барак Обама 16 июнгача расман аза деб эълон қилди.  У барча штатларда байроқларни тушуришга буйруқ берди ва демократлар партиясидан номзод Хиллари Клинтонни қўллаб сайловолди митингига боришдан бош тортти.

Дунё етакчилари вафот этганлар оиласига таъзия билдиришди ва одамларнинг оммавий тарзда ўлдирилишини қоралашди. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев  Обамага тазия билдирди ва “ноинсоний” хамда “дахшатли террор ҳаракатини” қоралашини айтти.

Муаллифлар: Эльдияр Арикбаев, Александра Титова