Эльдияр Арикбаев: Мен қандай қилиб ЛГБТ тўғрисидаги мақола туфайли МХДҚга бориб келдим.

904

“Фикр” рубрикасида эълон қилинган мақолалар муаллифларнинг шахсий нуқтаи назаридир.

Бугун мени соат 10га Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси  (МХДҚ) биносига сухбатга чақиришди. Жами бўлиб мен у ерда икки ярим соат вақт бўлдим.

Колонка муаллифи: Элдияр Арикбаев, Kloop.kg Бош мухаррири
Колонка муаллифи: Элдияр Арикбаев, Kloop.kg Бош мухаррири

Суҳбатга ЖТРК эфирида чиққан ЛГБТ ҳуқуқлари мавзусида муҳокама якуни бўйича “Клоопда” чиққан батафсил мақола сабаб бўлди.

Биз ва ЖТРКси устидан шикоятни “ватанпарварлик харакати” махаллий етакчиларидан бири ёзган —  у биринчи миллий телеканал эфири ва мақоламизда  уни қайта айтиб берилишидан норозилик билдирган.

http://

Мен хали ҳам тушунмадим нега у одам бунингсиз ҳам бошқа ишлари – масалан, экстремизмга қарши кураш ёки порахўрликни тергов қилиш керак бўлган миллий хавфсизлик хизмати ходимларининг қимматли вақтини сарфлаган.

Учрашув бир неча дақиқага кечикиш билан бошланди. Шундан кейин биз адвокат билан метал қидирувчидан ўтlик, бизни суҳбат хонасига таклиф қилишди.

Бу унча катта бўлмаган қуруқ деворли, ўртасида фақатгина стол ва уч стул бўлган хона эди. Тезкор гурух ходимлари икки киши эди — бири бизнинг адвокат билан тўғримизда ўтирди, иккинчиси тик турди, гоҳида ойнадан қараб турди.

Суҳбат дарҳол менинг номимга норозиликдан бошланди —  нега мен бўлиб ўтувчи МХДҚдаги суҳбат тўғрисида ёзганимга.  Ходимлар менинг ёзганларимдан норози бўлишди ва менга агарда МХДҚ биноси олдида митинг бошланганида мен жавобгар бўлишимни айтмоқчи бўлишди.

Жавобим оддий бўлди — “Фэйсбук”даги пост дўстларим менинг чақирилганимни билишлари ва кутилмаган холлар бўлса ёрдам беришлари учун хавфсизлик нуқтаи назаридан ёзилган.

Сўнгра адвокат иккимиз ариза билан танишиб чиқдик, МХДҚ ходимларининг тушунтиришича, улар менга қандайдир зарар бериш учун эмас, бу каби мурожаатларни процесууал  тартибда кўриб чиқишга мажбур эканликлари учун чақиришган.

Ўзига “ёмон полициячи” ролини олган тезкор ходим савол беришни бошлади: мақола муаллифи ким? ташаббускор ким? нега ёздим? оқибатларини ўйладимми? ким буюртмачи?

“Ким буюртмачи?” деган саволга мен кулдим ва ҳеч қандай буюртмачи йўқлигини айтдим — МХДҚ ходими ЛГБТ билан боғлиқ мавзуларни бу жамоатчилик вакиллари камситишларга учраётгани учун эмас, инсон ҳуқуқларига амал қилиниши мавзусининг ўзи Қирғизистон учун муҳим эканини тушунмади.

Тезкор ҳодим шундай бўлса, биз инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ бошқа мавзуларни нега ёритмаётганимиз билан қизиқди. Лекин мен биз ҳуқуқ тартибот органлари томонидан бўлаётган қийноқлар ва давлат органларидаги порахўрлик кўринишлари ва бошқа кўп нарсаларни ёритаётганимизни айттим.

Биринчи уч савол енгил бўлди. Муаллиф — мен. Ташаббускор — мен. Нега ёздим? Негаки бунда янгилик бор, ахир ЖТРК — Қирғизистоннинг энг йирик телеканали, ва у ерда илк бор “Ой-Ордо”да  ЛГБТ-жамоати тарафдорларига ўз фикрини айтиш ҳуқуқи берилди.

“Сиз оқибатларини ўйлаганманмисиз?” деган тўртинчи савол айёрроқ бўлиб чиқди — тезкор ходим “Ой-Ордо” эфири ва мақоламиз келтириб чиқарган  томошабинлар реакцияси учун бизни жавобгар қилди.  Яна ЖТРК олдидаги норозилар митингини хотирлатди.

Қирғиз қонунчилиги нуқтаи назаридан  агарда мақолада ноқонуний харакатларга чақирув йўқ бўлса оммавий ахборот воситалари ўз мақолаларининг бўлиши мумкин бўлган  оқибатлари учун жавобгар бўлмайди — мен тахминан шундай жавоб бердим.

Ва албатта мақолада ҳам ҳеч қандай  “ноқонуний ҳаракатларга чақирув” бўлмаган  — бу муаллифнинг шахсий фикрларисиз “Ой-Ордо” эфири мазмунининг қуруқ қайта айтиб берилиши бўлган.

Лекин тезкор ходим, менинг хаёлимда бўлиши мумкин бўлган оқибатларга жавобгарликни хис қилишимни сингдирмоқчи бўлди ва бундан буён бу мавзуда мақолалар ёзмасликни маслаҳат берди.

Ўзим томонимдан айтишим мумкинки, биз албатта ЛГБТ аъзоларини камситиш ҳоллари ва умуман инсон ҳуқуқларининг паймол этилиши тўғрисида мақолалар эълон қилишни давом эттирамиз.

Тушунмайман, нега нашриёт умуман турли мумкин бўлиши мумкин бўлган ўқувчилар реакцияси учун нега жавобгар бўлиши керак. Айниқса биз ҳеч қандай қонунни бузмаётган бўлсак, фақатгина ўзимизнинг журналист сифатидаги мажбуриятимизни бажараётган бўлсак — муаммоларни ёритиб уларни жамоатчиликка етказсак.

Нега биз ғазабланган фуқаролар ёки бошқа шахслардан ташвишланиб ўз-ўзимизга цензура билан тўсиқ қўйишимиз керак? Бу нашриётнинг таҳририят сиёсатига аралашув ва Конституциянинг мамлакатда цензура тақиқлангани қисмининг бузилишидир.

Айтиш муҳимки, “Клооп”, ЖТРК ёки менга нисбатан ҳеч қандай жиноий иш йўқ. Бу ариза фақат вазиятни ўрганишга сабаб бўлди ва менинг тушунишимча биз томондан Қирғизистон қонунларининг бузилиши бўлмаган.

Суҳбатдан сўнг менинг тушунтириш хати ёзишимга кейин уни қайта ёзиб чиқишимга тўғри келди. Мен кўчириб ёзгунимча адвокат тезкор ходимлар билан уяли телефоннинг бир моделини иккинчисидан устунликларини мухокама қилишди, мен эса ходимлардан МХДҚда ишлаш ўзгачаликлари билан қизиқдим.

Сўнггида биз бунинг барчаси бўлиши мумкин бўлган даражада яхши тугаганида якунладик ва келажакда коррупцияга қарши курашиш масалаларида хамкорлик қилишга келишдик.