Евро-2016: Россия мухлислари қайта тартибсизлик қилса жамоани дисквалификация қилишади

1296

Сўнгги кунларда футбол бўйича Франциядаги Европа чемпионатида Россия ва Англия ишқибозлари ўртасида бир неча тўқнашув бўлди. УЕФА агарда россиялик ишқибозлар яна бир марта уруш чиқарса Россия термаси чемпионатдан чиқарилишини маълум қилди.

УЕФА РФСга (“Россия футбол союзи”)  150 минг евро миқдорида жарима ва шартли дисквалификация белгилади: агарда россиялик мухлислари Евро-2016 стадионларидаги урушларга боғлиқ бўлиб чиқса Россия термаси чемпионатдан чиқарилади.

Жарима ва бўлиши мумкин бўлган дисквалификацига 11 июн куни Россия-Англия матчи олдидан ва Марселдаги стандионнинг ўзида фонатлар ўртасидаги уруш сабаб бўлди. Российялик фанатлар матч тугашидан сўнг Англия секторига бостириб киришди ва уруш бошлашди. Натижада 35 одам жабрланган, улардан кўпчилиги — инглизлар.

Россиялик фанатлар Марселдаги Агнлия стадионига бостириб кирди.

Эртаси куни Марсел полицияси махаллий мехмонхоналардан бирида 29 россиялик фанатни қўлга олди  улардан бир қисмини депортация қилишга қарор қилинган. 14 июн куни Россия билан Словакия ўйнаши керак бўлган Лиллга кетаверишдаги йўлда автобус ушланган. Автобус йўловчиларининг бир қисмини ҳам мамлакатдан чиқариб юборишга қарор қилишган.

Умумроссия мухлислар жамоатчилик харакати Александр Шпригин сўзларига кўра, автобусда бўлганлардан хеч ким тартибсизликларда иштирок этмаган.

Тартибсизликларда иштирок этган Англия терма жамоаси мухлисларига ҳам огоҳлантириш берилган. Англиялик олти нафар фанат безорилик учун қамоқ жазоси олган.

Англияликлар Марселдаги тартибсизликларда иштирок этмоқда

Футбол бўйича Европа чемпионати 10 июндан 10 июлга қадар Франциянинг 11 шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Чемпионатнинг иккинчи кунида Англия ва Россия терма жамоаси ўртасида мусобақа бўлиб ўтди ва 1-1 хисоб билан якунланди. Голларни Эрик Дайер ҳамда Василий Березуцкий урди. Россияликлар ҳисобни қўшимча вақтда  92-дақиқада тенглаштиришди.

Россиянинг навбатдаги учрашуви 15 июн куни Бишкек вақти билан 19:00да бўлиб ўтади. Леонид Слуцкийнинг командаси В гурухидаги( унда уч очко билан Уэлс етакчилик қилмоқда, кейин Россия ва Англия, ҳар бирида бир очкодан бор) хозирги аутсайдери, Словакия билан ўйнайди.

Муаллиф: Азамат Омуралиев

Сурат манбаси: Виталий Белоусов / Sputnik