Талабалар учун эко-тушлик ва қуёш нурида сув иситиш —ёш стартапчилар қандай ғояларни таклиф қилишди

1007

Бишкекда “Энактус Кыргызстан — 2016 деб номаланган қирғиз олий ўқув юртлари талабаларининг ўртасидаги стартаплар танлови бўлиб ўтди. Унда жамоалар билан ҳусусий бизнес лойиҳаларини таклиф қилишди. Kloop.kg танловдаги энг қизиқарли ғоялар ҳақида ҳикоя қилади.

Қирғизистоннинг олий ўқув юртларининг талабалари ўртасидаги “Энактус Кыргызстан” танлови 10чи ва 11 июнь кунлари Бишкекда бўлиб ўтди. Жами бўлиб унга ўн жамоа иштирок этди.

Биринчи ўринни Ўш Давлат Университетининг (ЎшДУ) талабалари эгаллаб, Қирғизистон номидан Канадада ўтувчи халқаро Enactus кубогида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлишди.

IMG_7900

Иккинчи ўринга Қирғиз Миллий университетининг (ҚУУ) жамоаси лойиқ топилган бўлса, учинчи ўринни Қирғиз Давлат техника университетининг (ҚДТУ) жамоаси олди.

Kloop.kg ғолибларнинг қизиқарли лойиҳаларининг тўпламини тайёрлади.

Талабалар учун “ШамШум” комплекс таоми

ЎшДУнинг “Энактус” командаси уч лойиҳани кўрсатишди. Улардан бири талабаларни экологик тоза таом билан таъминловчи, уй бекаларининг эса уйда чиқмаган ҳолда пул ишлаб топиш имконини берувчи “ШамШум” лойиҳаси.

Лойиҳа тақдимотида ЎшДУ командаси Ўш шаҳрида етти мингдан ошиқ ишсиз фуқаро рўйхатга олинганини, уларнинг уч мингини аёллар ташкили қилишини таъкидлашди. Шунингдек Ўшдаги олти минг талабанинг ярмидан кўпи тўлақонли тушлик сотиб олиш имконига эга эмаслиги айтилди.

ЎшДу жамоаси уч уй бекасини бир ерга йиғиб, улар”ШамШум” деб номланган комплекс тушликни тайёрлашга киришишган. Бир тушликнинг таркибига янги сабзавотлардан тайёрланган бутерброд, мевалар, ялпиз тамли конфет, овқатланиш анжомлари ва қўл сочиқ киради. Уларнинг бари экологик томондан тоза қоғоз идишга солинган. Бир дона тушлик таомининг бахоси 50 сомни тузади.”ШамШум”ни  университет биносига олиб келишни буюртма қилиш мумкин бўлади.

Шу кунгача жамоа бир ярим минг дона комплекс таом сотиб, 65 минг сом маблағ топган.

Янги ўқув йилидан жамоада Ўшнинг марказида савдо тармоғини очиш режаси бор.  Унда талабаларгагина эмас, Ўшнинг бошқа аҳолисига ҳам комплексли тушлик таклиф қилинади.

Энчиликкўзи ожизларнинг харакатланиши учун таёқ

IMG_7892

ҚМУ жамоасининг лойиҳаларидан бири “Энчилик” кўзи ожизларнинг муаммоларини хал қилишга йўналтирилган. Уларнинг харакатланиши  — мустақилликка энг биринчи қадам, бу йўлдаги энг муҳим атрибут эса таёқдир.

Лойиҳа тақдимотида жамоа ўлка бўйича беш мингдан ошиқ кўзи ожиз фуқаролар борлигини, шу билан бирга Марказий Осиё ҳудудида оммавий турда таёқларни ишлаб чиқариш йўқлигини таъкидлашди.

Жамоа ўтказган тадқиқот натижасида хориждан келтирилган таёқларнинг фойдаланишга ноқулайлиги аниқланган. Кўзи ожизлар мазкур таёқларнинг жуда қисқа ва оғир эканлигидан шикоят қилишган. Шу сабабдан жамоа кўзи ожизларга қулай бўлган таёқларни ясаб чиқариш қарорига келишган.

Тегишли талабларга жавоб берувчи, харакатланишга имконият берувчи эгилувчан, енгил таёқ 1140 сом туради, унинг 250 соми уста ҳақига берилади. Таёқларни қўшимча маблағ топиш эҳтиёжи бўлган болалар уйларининг битирувчилари ишлаб чиқишади.

IMG_7894

“ГазБа” — қуёш энергияси билан сув иситиш асбоби

ҚДТУнининг Enactus командаси қишлоқлардаги одамларнинг кўпчилиги онда-сонда, кам ювинишларини тадқиқ қилиб чиққан. Бунинг сабаби қатори иссиқ сувнинг ҳамда электр ёриғининг йўқлиги айтилган.

Шундан келиб чиқиб жамоа қуёш нури ҳисобига ишловчи “Қуёш коллектори”ни ишлаб чиққан. Коллектор бир қанча қисмдан иборат — насос, радиатор ҳамда аккумулятор солинувчи қора рангга бўялган ёғоч қути ва ииган сувни фойдаланувчига етказувчи челак.

Команда аъзолари коллекторни йиғиб, уни ўз уйига ўрнатишга қизиққан одамларни топишган. Кейин кўнгиллилар икки коллекторни йиғишган. Уларни чиқиндига чиққан оддий буюмлардан ясаш мумкин, бироқ унинг камчилиги, у фақатгина қуёш чиққан маҳалда ишлайди.

Шу боис аллоҳида бир лойиҳага айланган коллекторга яна қўшимчалар қўшилди.

“ГазБа” ҳар қандай вақтда ҳам ишлайди. У сув иситиш асбобига айланган оддийгина газ балони. Бозорда шу каби сув иситгич олти минг сом туради, “ГазБа” эса – икки минг сомдан сал қимматроқ.

Enactus

Enactus — инсонларнинг ҳаётини яхшилашга йўналтирилган лойиҳаларни амалга ошириш учун фаол талабаларни, тадбиркорларни ҳамда ўқитувчиларни бириктирган халқаро нотижорий ташкилот. Ҳар йили ўтувчи “Энактус Қирғизстон” танловларига ўз тадбиркорлик ғоялари билан турли университетларнинг жамоалари иштирок этишади.

Муаллиф: Айдана Канатбек