АҚШ элчихонаси  таъзия билдириш акциясида шам ёқиш таъқиқланганини “ўзаро тушунмовчилик” билан тушунтирди

940

Бишкекликларга Орландодаги гей-клубда вафот этганлар хотирасига “ўзаро тушунмовчилик” сабабли шам ёқишга рухсат берилмади— деб тушунтиради АҚШ элчихонаси ўз қўриқчилари ҳаракатини.

АҚШ элчихонасининг расмий вакили Джон Браун дипломатик вакиллик қўриқчилари бишкекликларга Орландодаги гей-клубда вафот этганлар хотирасига шам ёқишга рухсат бермаганига афсус билдирди.

У Kloop.kgга ёзган мактубида таъқиқ “элчихонадаги ўзаро тушунмовчилик” сабабли бўлганини тушунтирган.

“Биз Орландодаги фожеага хамдардлик билдирган қирғизистонликларга миннатдормиз. Биз элчихонадаги ўзаро тушунмовчилик сабабли аввалдан келишиб олинганидай фаоллар шам ёқиша  олмаганидан афсусдамиз”, — деб ёзди у.

Брауннинг қўшимча қилишича,  акциянинг видеога олинишини таъқиқлаш, элчихона хотирлаш тадбирида журналист иштирок этишидан огоҳлантирилмагани билан боғлиқ.

“Агар биз [акцияни журналистлар ёритишини] билганимизда воқеа жойида журналистлар ишини мувофиқлаштирувчи матбуот ходими иштирок этарди. Ўтган ҳафтада содир бўлган фожеа, афсуски, нега биз бутун дунёда олдини олиш ишларини қилишимиз кераклигини кўрсатди”, — деб якунлайди Браун.

Орландодаги гей-клубининг отиб кетилган мехмонларини хотирламоқчи бўлган бишкекликлар 14 июн кечки пайт ўлганларни хотирасини ёдга олиш учун АҚШ элчихонасига боришган. Бироқ қўриқчилар аралашуви сабабли улар шам ёқолмаган ва элчихона дарвозаларига рамзий ленталарни боғлай олмаган.

Акция ташкилотчилари — “Тенг ҳуқуқ учун” гуруҳи асосчиси Михаил Кудряшов — Kloop.kgга соқчилар гул қўйишга рухсат бергани лекин бошқа ҳар қандай ҳаракатни таъқиқлаганини айтди.

“Бизга биринчи қилган нарсалари — бу бизнинг кайфиятимизни бузганлари бўлди. Иккинчиси — биз ўлганлар ҳотирасини ёдга олишимиз учун шам ёқишга ва ЛГБТ йигитлари ўлгани сабабли рамзий маънода бўлиши учун камалак ленталарини боғлашга рухсат беришмади”— деди у.

Бу тадбирни ёритаётган Kloop.kg мухбири Александра Титованинг айтишича, унга акцияни суратга олишликни таъқиқлашган ва олинган суратларни ўчиришни сўрашган.

“Мен матбуотдан эканинимни кўрсатиш учун бэйджикимни олдим — улар узоқ вақт уни кўриб туришди ва менинг исмимни ёзиб олишди.  Улар: “Суратга олма”, “Юрма”, “Бу ерга қарама” дейишди, шундай муносабатда бўлишди”, — дейди у.

Орландо гей-клубидаги отишма

Американинг Флорида штати Орландо шаҳридаги ҳужум 12 июн куни рўй берди — яшовчилардан бири 300 одам бўлган “Pulse”  гей-клубида ўқ узган. Натижада 50 одам вафот этти яна 53 нафари яраланди. АҚШ ҳукумат ҳужумни террор ҳаракати сифатида бахолади.

Ҳужум қилган одам   Флоридада яшаган ва G4S соқчилик компаниясида ишлаган АҚШнинг 29 ёшли фуқароси  Омар Саддики Матин бўлган. Америка ОАВлари террор хужумини 2001 йил 11 сенябрдаги террор хужумидан кейинги энг катта террор хужуми деб атаган.

АҚШ президенти Барак Обама 16 июнгача расман аза деб эълон қилди.  У барча штатларда байроқларни тушуришга буйруқ берди ва демократлар партиясидан номзод Хиллари Клинтонни қўллаб сайловолди митингига боришдан бош тортди.

Дунё етакчилари вафот этганлар оиласига таъзия билдиришди ва одамларнинг оммавий тарзда ўлдирилишини қоралашди. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев  Обамага таъзия билдирди ва “ноинсоний” хамда “дахшатли террор ҳаракатини” қоралашини айтти.

Муаллифлар: Эльдияр Арикбаев, Александра Титова