«Роснефть» Бишкекдаги ёнилғи қуйиш шаҳобчалири тармоғини сотиб олди

643

Россиянинг «Роснефть» нефть корпорацияси Бишкек нефт компаниясининг 100 фоиз акцияларини сотиб олди.

Россиянинг энг йирик нефть компанияси бўлган корпорациянинг расмий сайтида ёзилишича, БНКнинг 100 фоизлик акцияларини сотиб олиш ҳақидаги битим 1 октябр куни имзоланган.

Акциялар неча пулга сотиб олингани очиқланмаган.

БНКнинг қабул хизмати ҳозирча компаниянинг «Роснефть»га сотилганини изоҳламаслигини билдирди.

Тарафлар битимнинг имзоланиши учун Қирғизистон антимонополия хизмати рухсатини кутаётган эди.

«Роснефть» — Қирғизистон бозорига кирган Россиянинг ягона нефть корпорацияси эмас. 2007 йилда Россиянинг «Газпром нефть» корхонаси «НК Альянс» ёнилғи қуйиш шаҳобчалари тармоғини сотиб олган ва ҳозирги кунда давлатдаги энг йирик нефт компанияси бўлиб қолмоқда.

БНКнинг сотилиши Қирғизистонда ёнилғи нархининг тўхтамай ўсаётгани манзарасида рўй берди.

Бишкек нефть компанияси 2008 йилда очилган. Компаниянинг Бишкекда ва Чуй областида 23 ёнилғи қуйиш шаҳобчалари мавжуд.

«Роснефть» — нефть заҳиралари ва уни қазиш бўйича дунёдаги энг йирик компания. Рус тилида чоп этилувчи «Форбс» журнали маълумотларига кўра, компания кунига 4,5 миллион  баррель нефтьни қазиб чиқаради.