ҚИРҒИЗ ТИЛИДАГИ ГАЗЕТА МУҲАРРИРИ НОРВЕГИЯГА ҚОЧМАГАНИНИ БИЛДИРДИ

885

«Искра» рўзномаси муҳаррири Адилет Айтикеев сиёсий бошпана олиш учун Норвегияга кетмаганини унинг дўсти Дайырбек Орунбеков билдирди. Аввалроқ «Ата Мекен» партияси лидери Ўмурбек Текебаев Айтикеевни бўҳтонда айблаганди.

Қатор ОАВ хабарларига зид равишда Айтикеев сиёсий бошпана олиш учун Норвегияга кетмаган —бу ҳақда журналист дўсти Дайирбек Орунбков Kloop.kg билан суҳбатда билдирди.

Орунбековга кўра, унинг дўсти ҳозирда Санкт-Петербургга ишлари билан кетган ва яқинда Қирғизистонга қайтади.

«Айтикеев менга қўнғироқ қилиб, сиёсий бошпана илинжида Норвегияга кетгани ҳақидаги хабар ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтди», — деди у.

Қирғиз тилида чоп этилувчи «Искра» газетасининг муҳаррирининг Норвенгияга қочгани ҳақидаги маълумот қатор ОАВда чоп этилганди —«АКИпресс» ахборот агентлиги Орунбековга таяниб ушбу хабарни чоп этган.

«Айтикеев [...] амалдаги ҳукуматни танқидга олувчи журналистлардан бири. Депутат Текебаев ўз кучини ишга солиб, журналистни судлаб уни қамаш ниятида эди. Бу журналистнинг Қирғизистонни ташлаб чиқиб кетишига сабаб бўлди», — деб ёзади «АКИпресс» Орунбековга таяниб.

Ўзининг шахсий манбаларига таяниб 24.kg сайти Айтикеевнинг Швецияга кетганини ёзганди.

Аввалро депутат Ўмурбек Текебаев газетада Айтикеев уни «мародёр» деб атагани учун судга бериш ниятида эканини билдирганди.

«Айтикеев менга туҳмат қилгани учун Бишкек ИИБга шикоят аризасини ёздим. Улар уч куннинг ичида жиноий иш очишлари керак. Агар Айтикеев сўзлари исботланса, мен қонун олдида жавоб бераман. Журналист ўз сўзларини исботлай олмаса, у жавоб беради», — деди Текебаев «Азаттык» радиосига берган интервюда.

Айтикеевнинг ўзи унга қўйилган айбловлар асоссиз эканини билдирган. Унга кўра, бу маълумотни журналист билан ўртоқлашган манба «ишончли». Агар журналист айбдор деб топилса, у 50 мингдан 200 минг сомгача жаримага ёки 1 йилдан 5 йилгача қамоқ жазосига тортилиши мумкин.