MAIL.RU GROUP компанияси «Вконтакте»ни сотиб олди

854

«ВКонтакте» ижтимоий тармоғининг 48,01%акцияларини сотиб олган Mail.Ru Group компанияси тармоқнинг бошқарув акцияларини қўлга киритди.

16 сентябр куни Mail.Ru Group Россиядаги энг машҳур ижтимоий тармоқлардан бири «ВКонтакте»нинг 100% акцияларини 2,07 млрд доллар эвазига қўлга киритди.

Mail.Ru Group бош директори ижтимоий тармоқнинг яқин келажакдаги режаларини очиқлар экан, тармоқни яқин кунларда янги директор бошқаришини ва унинг «Одноклассники» билан бирлашмаслигини билдирди. Ҳар иккала ижтимоий тармоққа эндиликда Mail.Ru Group эгалик қилади.

«ВКонтакте» — 2006 йилда Санкт Петерберг давлат университети талабаси Павел Дуров тарафидан очилган Европанинг энг йирик ижтимоий тармоқларидан бири.

Сайт машҳурлик борасида дунёдаги 21чи ўринни эгаллайди ва унинг кунлик фойдаланувчилари 60 млндан ошади.

Россияда эса «ВКонтакте» иккинчи йирик тармоқ ва у 270 миллион фойдаланувчига эга.

«ВКонтакте»  асосчиси ва собиқ хўжайини Павел Дуров шу йил бошида Россия “Интернет бизнеси учун ноқулай макон экани” сабабидан мамлакатни тарк этган эди.

16 сентябрь кунги келишувни имзолаш орқали собиқ бизнес шериклар судга берган ўзаро даъволарини қайтариб олди.