НЕФТЕТРЕЙДЕРЛАР: РОССИЯГА ЖОРИЙ ҚИЛИНГАН САНКЦИЯЛАР ҚИРҒИЗИСТОНДА БЕНЗИННИ ҚИММАТЛАШИГА ОЛИБ КЕЛАДИ

893

Қирғизистонлик нефтитрейдерлар Европа Иттифоқи Россиянинг йирик корпорациялари — «Газпромнефть», «Роснефть» ва «Транснефть»га киргизган санкциялари ортидан ёнилғи нархининг кўтарилишини башорат қилмоқда.

Европа Иттифоқи 12 сентябр куни «Украиндаги барқарорликка тўсқинлик қилиш»да айблаб, Россияга қарши янги санкциялар жорий қилди. Санкциялар Россиянинг уч йирик нефт ва газ корпорациялари — «Газпромнефть», «Роснефть» и «Транснефть»га қаратилган. Бу корпорацияларнинг иккитаси Қирғизистонга ҳам ёнилғи олиб келади.

Нефтитрейдерларнинг собиқ етакчиси Жумақадир Акенеев янги санкцияларга боғлиқ равишда бензин нархи ҳам ошишини айтади.

Уунинг сўзларига кўра, нархлар энг аввало дизел ёнилғиси ва АИ-92 маркадаги бензинга ўз таъсирини кўрсатиб, бир литри 50 сомгача етиши мумкин. Ҳозирда АИ-92 Бишкекда 45,8 сом, дизель ёнилғиси — 44,5.

«Россия бюджетининг 70 фоиз даромади экспортга чиқарилаётган нефт ва ёнилғи маҳсулотларидан тушгани учун, нархлар давлат ичида ва бизда ҳам кўтарилади. Энди санкциялар Қирғизистонга нефт маҳсулотларини олиб келувчи «Газпром»га ўз таъсирини кўрсата бошлайди», — деди Акенеев.

Нефтетрейдерларнинг собиқ етакчиси Қирғизистон ҳукумати ёнилғининг қимматлаши муаммосини яқин келажакда ҳал қилиши кераклигини айтади. Унга кўра, ҳукумат россиялик мулозимлар билан Қораболтадаги нефтни қайта ишлаб чиқувчи заводга нефтни кўпроқ олиб келиш ҳақида келишишлари керак.

«Бироқ, Қораболтадаги заводдан чиққан маҳсулотнинг барчаси ҳозир Тожикистон ва Афғонистонга сотиляпти. Нимага — мен бу саволнинг жавобини билмайман», — дейди Акенеев.