Бишкек мэри: маҳаллий ҳукумат мустақил ишлашни хоҳламаяпти

712

Пойтахтдаги ҳокимият «ошиқча марказлашган», деди Бишкек мэри Қубаничбек Кулматов. Унинг сўзларига кўра, мулозимлар мэрия буйруғисиз ишлашни истамаяпти.

Кулматов «Кабарлар» ахборот агентлигига берган интервьюсида сўнгги бир неча йил давомида Бишкекдаги ҳокимият ошиқча марказийлашгани сабаб, маҳаллий бошқармалар мустақил равишда қарор қабул қилолмай қолганини айтган.

«Қуйидаги тизим қилолмайди, балки хоҳламайди. Сабаби, ҳеч кимдан сўроқ йўқ ва ҳеч ким ишламайдиган тизим йўлга тушиб бўлган. Қуйидаги бошқармаларга бераётган буйруқлар фаоллик билан қаршиланмайди. Ишлашни хоҳламай қолишган. Бу бизда шаклланган ҳолат», — деган шаҳар мэри.

Унга кўра, 2014 йил сўнгигача мэрия бошқарма тизимига ўзгартиришлар киритиб, маҳаллий ҳокимият вакилларига кўпроқ ваколатларни топширади.

«Қуйидаги бошқарув тизимининг ваколатлари оширилиб, уларнинг моддий мустақиллиги кучайтирилади. Уларнинг зиммасига ижтимоий масалаларни ҳал қилиш ишлари юклатилади», — деди Кулматов.

Бишкекнинг Биринчи май райони бошчиси Аскербек Алиев Kloop.kg билан суҳбатда мэр сўзларига қўшилишини айтади — унинг сўзларига кўра, сўнгги йиллар давомида ҳар бир масалани марказий ҳукумат билан маъқуллашишлик анъаниси шаклланиб қолган.

«Масалан, оддий масалалар ҳисобланган люкларни очиш, қувурни алмаштириш, чиқиндиларни тозалаш учун район маъмуриятининг чораси йўқ эди», — деди Алиев.

У район маъмурияти жавобгарлик ва молиявий мустақиллик учун тайёр эканини қўшиб ўтди — Алиевнинг билдириша, бу уларга кўп масалаларни мустақил ҳал қилишга ёрдам беради.