Депутат Ирина Карамушкина Жиноят кодексига "мародёрлик" моддасини киргизишни таклиф қилди. Унинг сўзларига кўра, мародёрларни жиноий таъқиб қилиш хусусий мулкни ҳимоя қилишга қаратилган.
Модда фавқулотда ҳолатларда, табиий офатлар чоғида ва оммавий тартибсизликлар пайтида талон-тарожлик қилганларни жиноий жавобгарликка тортишни ўз ичига олади.
«Мародёрлик» моддаси Жиноий моддада аввалдан мавжуд ва депутат таклиф қилаётган моддага ўхшаш «босқинчилик» моддасидан жииноятнинг содир этилган ҳолати билан фарқ қилади — депутатга кўра, моддада «фожеавий ҳолат» асосий фактор бўлиб хизмат қилади.
«Айнан фожеа пайтида фуқаролар мазкур жиноятга қўл уришади», — деди Карамушкина Kloop.kg билан суҳбатда.
Депутат фикрига кўра, мародёрлик учун энг катта жазо муҳлати 10 йилга озодликдан маҳрум қилиш ва мол-мулкини мусодара қилиш бўлади. Бу жиноят учун энг енгил жазо эса 3 йилни ташкил қилиши кўрсатилган.
Агар вояга етмаганлар мародёрлик билан шуғулланса, улар учун ота-онаси жавобгарликка тортилади.
Бироқ депутат ташаббуси айрим ҳуқуқшунослар қўлловини топмади.
Ҳуқушунос Икрамидин Айткулов Жиноят кодексида ўғирлик, босқинчилик моддаларининг борлиги туфайли, мародёрлик моддасини киргизишга ҳожат йўқлигини айтади.
«Янада такомуллаштириш учун боридан фойдаланишса яхши бўларди. Шундоқ ҳам Жиноят кодексида, Жиноий процессуал кодексда қарама-қаршиликлар жуда кўп», — дейди у.