Қирғиз-Хитой чегарасидаги отишмадан сўнг 11 жангари «йўқ қилинди»

530

Қирғизистон ҳуқуқ тартибот органлари 23 январ куни қирғиз-хитой чегарасида босқинчилик қилиб маҳаллий овчини ўлдирган 11 шахсни ўлдирди. Уларнинг уйғур сепаратистларига алоқадор эканини ҳукумат тасдиқлагани йўқ.

Барча жангариларнинг ўлдирилганини Давлат чегара хизмати матбуот котиби Гулмира Борубаева Kloop.kgга тасдиқлади.

Тўқнашув оқибатида қирғизистонлик бир аскар енгил жароҳат олган.

«Уларнинг ким экани ҳозирча номаълум, бу билан ҳуқуқ тартибот органлари шуғулланади. Бироқ гуруҳ йўқ қилинди», — деди Борубаева.

Иссиқкўл областининг Ақшийрак қишлоғидаги маҳаллий овчи Александр Барикинни ўлдирган «жангарилар»ни қидирув амалиётлари бир неча соат давом этди.

Овчининг қуролини тортиб олган ҳужумчилар ҳодиса жойига келган Иссиқкўллик аскарларга қарата ўқ очган.

Отишманинг аввалида икки жангари ўлдирилган. Қолганлари эса ҳуқуқ тартибот органлари тарафидан қуршалган ва «йўқ қилинган» — бу иборани ҳукумат қўллади.

Ҳодиса жойига Иссиқкўл области губернатори Эмил Каптагаев етиб борган.

Kloop.kg билан суҳбатда Каптагаев босқинчиларни «номаълум жангарилар» деб атади.

«У ерга милициянинг кўп кучлари, чегарачиларнинг махсус бўлимлари ва маҳаллий яшовчилар борди», — деди губернатор.

Хитой ҳукумати маълумотларига кўра, босқинчилар уйғур сепаратистлари бўлиши мумкин — хитойлик дипломатлар қирғизистоник ҳамкасблари билан учрашувда жангариларга қарши курашда «фаол ҳамкорликка» тайёр эканини билдирди.

Бироқ қирғиз чегарачилари Kloop.kg билан суҳатда босқинчиларнинг айнан ким эканини айтишга эрталигини айтди.