Фубол бўйича «Ҳамдўстлик кубоги»: Қирғизистон чоракфиналга чиқа олмади

636

Ўз гуруҳида охирги ўринни эгаллаган Қирғизистон ёшлар термаси «Ҳамдўстлик кубоги-2014»нинг плей-офф босқичига чиқиш имкониятини қўлдан бой берди.

Собиқ советлар иттифоқи ўлкаларининг ёш футболчилари иштирок этувчи мусобақанинг гуруҳ бочқичи ўйинларида қирғизистонлик чарм тўп усталари бирорта ғалабани қўлга кирита олмади.

Қирғизистон ёшлар термаси Украина, Тожикистон ва Эстония термалари билан бир гуруҳга тушганди. Гуруҳ ўйинларини Қирғизистон термаси бир очко билан якунлаб, бирорта ҳам ўйинда ғалаба нашидасини сура олмади.

24 январ куни ўтган биринчи ўйинда қирғизистонлик ёш футболчилар Украина термасига ўйинни 0:2 ҳисобида бой берди.

Кейинги кунни жамоа омадли учрашув билан бошлаб, тожикистонлик рақиблари билан беллашувда 2:2 ҳисобидаги дуранг натижани қайд этишга эришди ва чоракфинал йўлланмасини қўлга киритиш имкониятини сақлаб қолди.

Бироқ, ҳал қилувчи сўнгги ўйинда Қирғизистон термаси Эстонияга учрашувни 0:3 ҳисобида бой берди.

Энди жамоа қолган гуруҳларда сўнгги ўринни эгаллаган жамоалар билан 9 ўрин учун курашни давом эттиради.

Мусобақада Собиқ советлар иттифоқи ўлкаларидан ташриф буюрган 12 жамоа 3 гуруҳга бўлиниб иштирок этмоқда.

Ҳамдўстлик кубоги — Собиқ советлар иттифоқи давлатларининг ёшлар терма жамоалари ўртасида ўтади.

Аксар мусобақалардан фарқли равишда, Ҳамдўстлик кубогида гуруҳдан чиқолмаслик мусобақани тарк этишни англатмайди — ўз гуруҳида сўнги ўринни эгаллаган Қирғизистон мусобақанинг қолган аутсайдерлари билан тасалли раундида 9 ўрин учун курашди.

Ҳамдўстлик кубоги ҳар йили қишда ўтувчи мусобақа. 2012 йилгача унда МДҲ чемпион клублари иштирок этарди. Жорий йилдан бошлаб эса мусобақада собиқ советлар иттифоқи давлатларининг ёшлар жамоалари иштирок эта бошлади.